Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муқаддас сафардаги ибодатлар.

00:00 / 01.12.2012 | eski savollar | 228
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому алайкум! Муҳтарам устоз! Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан бу йили аёлим билан муқаддас ҳаж сафарини адо этиш бахтига мушарраф боълдик.Аллоҳ қилган ҳаж амалимизни ҳажи-мабрурлар қаторида қилсин!Сиздан соърашга ботинганим шуки,биз сафарга зулҳижжа ойининг тоъққизинчи кунига, яъни арофатда туришдан йигирма кун аввал борган эдик.Биз учун ҳажнинг фарз ибодатлари бажаргунча шунча кун бор эди.Умра ибодатини бажарганимиздан кейин имом домлани бизларга Оъшда қилган марузасига асосланиб ибодатда боълдик.Яъни у киши бизларга: -“Аллоҳнинг ҳаж сафари асносида бандаларига бир юз йигирма раҳмати ёғилиб туради.Биринчиси Байтуллоҳнинг тавоф қилганда олтмиш раҳмати,иккинчиси қазо ёки ҳалф намоз оъқиганда қириқ раҳмати,учинчиси каъбага қараб туриб тасбех,зикр айтиб турганда йигирма раҳмати ёғилиб туради”, деб айтдилар.Бундай ибодатлар ислом таълимоти,шариат аҳкомларида илмий асосга эгами? Аслида,масалан мен сафардан олдин сизнинг “Кифоя” китобингизнинг ҳаж боълимини қунт билан оъқиб ва уқиб чиққан ҳолда ибодатларни бажарган боълдим, Иншааллоҳ! Ташаккур ва эъҳтиром ила, Оъш шаҳридан Одилжон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло ҳажларингизни қабул айласин! Имом домла айтган сонлар ҳақида китобларда бирор нарса кўрмадик. Албатта, тавоф, намоз ва зикр савоби кўп ибодатлардан. Хусусан, Байтуллоҳда бўлганда. Мисол учун ҳадисларда Байтуллоҳда ўқилган бир намоз бошқа жойларда ўқилган юз минг намоз савобига тўғри келиши айтилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat