Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳрамсиз ҳажга бориш

08:39 / 23.04.2015 | Ummatiy_87 | 1372

Ассалому алайкум! Аввало устозимизнинг ишларини давом эттиришингизда Аллоҳ ёрдамчингиз бўлсин. Шу саволни беришга мажбурман, ҳолатим жуда оғир. Мен чет давлатида шартнома асосида ишлайман. Отам вафот этганлар, онам ҳаётлар(умрлари узоқ бўлсин). Бу йил онамни ҳажга бориш навбатлари келди. Лекин маҳрам бўлиб боришга одам йўқ. Акаларимнинг ёши тўғри келмас экан. Мен шу ҳолатда ўша ўзим турган жойдан Маккага бориб, онамга маҳрам бўлишим мумкинми? Онамга ҳар қанча тушунтирмайин, “Ана ҳамма бораяптику, мен ҳам боришим керак” деб туриб олдилар. Нега маҳрамсиз аёлларни ҳажга боришларига рухсат беришади? Илтимос менга ёрдам беринг. Бу ҳолатда нима қилишим керак? Онам гуноҳкор бўлишларини истамайман. Биз мусофирларни ҳаққимизга дуо қилиб қўйсангизлар. Аллоҳ қилаётган ишларингизни ажрини зиёда қилиб берсин. Ассаламу алайкум.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Топ рейтинг www.uz Openstat