Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мандал

00:00 / 01.12.2012 | eski savollar | 1760
Ассалому алайкум, Шайх Ҳазратлари. Сизга бир масалада саволим бор эди. Эшитишимга караганда бир аёл жамоат тузиб аёллар билан мажлис ўтказар экан. Лекин у аёл аввалдан ҳеч қандай илмга эга эмас. Унинг айтишича у ўз ишлари "Ваҳий ва изн" орқали аён бўлар экан ва изн берилсагина ўша ишни қилар экан. Шу аёл "Мандал" деб аталадиган "маросим" ўтказаркан. Айтишларича, бунда ерга оқ суруп солиниб, аёллар қибла томонга қараб саф тортиб турарканлар ва шу аёл жўрлигида саловатлар, таҳлиллар ва шунга ўхшаш баьзи дуолар ўқиларкан. Аёл турган ҳолатида “Ёсин” сурасини ўқир экан. "Маросим" тугагач аввал ўнг оёқ 11 марта, кейин чап оёк 7 марта ерга зарб билан урилиб, чап оёқ билан "Мандалдан" чиқилар экан. Шу нарса қанчалик ҳақиқат ва тўғри ёки нотўғри эканлигига ойдинлик киритиб берсангиз. Жавоб учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шариатда йўқ нарсани қилгандан кейин яна нима керак. Бу жуда ҳам катта гуноҳ. Ваҳий фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тушган. Ким менга ваҳий орқали билим келмоқда деса, пайғабарлик даъво қилган бўлади. У аёл қилаётган барча ишлар ношаръийдир. Бу залолатдир. Унга мутлақо яқин бориб бўлмайдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat