Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо вакти ва сотилаётган мол тасарруфи хакида

00:00 / 03.12.2012 | eski savollar | 612
Ассалому Алайкум, мухтарам Шайх Хазратлари!Икки томоннинг узаро нарх, тулов ва буюмни топширишни аник келишувлари халол Савдо шартларидан булиб хисобланади. Шу сохада саволлар тугилган, шунга жавоб берсангиз, илтимос.Учта сотувчи корхона узаро бир бирларининг нархларидан бехабар холда Тендерда катнашгани нарх беришди. Харидор ва сотувчилар уртасида назоратчи вазифасида турган комиссия Тендерни ютган сотувчи ташкилотни аниклади ва уз далоллатномасини имзолаб берди. Лекин шартнома имзолашга келганида харидор ташкилотга товар ёкиши-ёкмаслиги эхтимоли бор. Факат сотувчи ташкилот вакили харидор ташкилот вакилига учраб , товарни тасвирлаб, агар зарур булса намунани берилгачгина ва намуна маъкул булсагина, узаро шартнома имзолашга розилик билдирилади ва аксинча шартнома тузилмаслиги хам мумкин. Томонлар рози булгач, шартнома яна бир текширувчи махкама томонидан текширилиб маъкулланади ва руйхатдан утказилади. Харидор ва сотувчининг узаро огзаки келишувидан токи шартномани имзолаб руйхатдан утказганича яна 5 кундан 15 кунгача вакт булади.Бу холатлардан кайси бири савдо келишуви вакти хисобланади- яъни тендерми, икки томоннинг огзаки келишувими ёки шартнома имзоланиб руйхатдан утишими?Хадисларга кура , савдо сотувчи факат уз ихтиёрида булган молларни сотмоги лозим экан. Лекин тендерда ютолмайдиган ва ёки товари маъкул келмайдиган булса, хар уччала сотувчи хам бу товарларни ихтиёрида олдиндан ушлаб туриши кийин.Шу сабабли тендерга ариза берилганида товар сотувчи ихтиёрида булмай, балким , намуна курсатилгач ва шартнома имзоланишга огзаки келишув булгандагина товар сотувчи ихтиёрида булиши кифоя киладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намунани кўргандан кейин рози бўлса, савдо битими тузилган бўлади. Сўнгра харидор пулни, сотувчи молни беради.

Топ рейтинг www.uz Openstat