Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никох ва талокда масофавий сузлашув

00:00 / 04.12.2012 | eski savollar | 831
Ассалому алайкум!Ҳурматли шайх ҳазратлари, Аллоҳ таоло шариати исломийяни кенг ёяётганингиз учун ажрларини беҳисоб берсин ва қиёмат куни жаннатга биринчилардан бўлиб кирувчи олимлар сафида қилсин.Бугунги кунда Интернет орқали сўзлашув ҳаётимизга чуқур кириб келди. Кўп ҳолларда узоғимизни яқин қилиб, фойдаси тегмоқда. Баъзи ҳолларда эса, айниқса қизиққон ёшларимиз ҳаётида, бир қанча нохуш ҳолларга ҳам сабаб бўлмоқда.Бу ўринда Сиздан оилавий муносабатларда виртуал воқелик ҳисобга ўтадими, шуни сўрамоқчи эдим.Масалан, бир йигит Россияда ишлайди, аёли билан Интернет орқали (м-агент) суҳбатлашади. Суҳбатлардан бирида жаҳл устида аёлига "талоқсан", деб ёзиб юборди. Анча вақт гаплашмай юришди. Энди хатоларини тушуниб етишди. Ота-оналарига айтишмаган, жаҳл устида қилиб қўйган ишлари ошкор булишини исташмаяпти. Аммо никох укитайлик деса, ўзи кела олмайди, бировни вакил қилишга гап-сўз бўлиб, қудалар ўртасига совуқчилик тушади дейишмоқда... Шу ўринда иккита савол туғилади:1. Виртуал сўзлашувда "талоксан" деб ёзилса, талоқ тушадими?2. Виртуал сўзлашувда конференц-алоқа (кўпчилик бир вақтда ўзаро суҳбатлаша олади) ёрдамида никоҳ ўқитиш мумкинми?Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Талоқ тушади. Никоҳ жонли мажлисда бўлиши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat