Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайх хазратларига катта илтимос билан мухим 17 савол.

00:00 / 07.08.2008 | eski savollar | 33492
Ассалому алайкум мухтарам шайх хазратлари, Аллох илмингизни бунданда зиёда, тану-жонингизни сог килсин амин? Куйидаги саволларимизга жавоб бериб, бизни хурсанд килсангиз дегандик.Бу саволлар ёритилган бир канча китобларни укидик, аммо китобларда дакик жойларигача ёритилмаган. Саволларни айримларини кидирув хизматида караб курдик лекин, айнан бу маънодаги савол-жавобларни топмадик. Жавобингиз учун олдиндан рахмат!1. Амаким махфий ва жахрий намозлар макка мушриклари таъсирида жорий булган, яъни кундузги намозларни уларга эшиттирмаслик учун махфий укишган хозирда хеч ким жахрий намоз укиганни таъкиб килмайди шунинг учун барча намозларни хохласанг жахрий ёки махфий укишинг мумкин деди, уни гапи тугрими? Мен бу тарки фожиб булади, вожибни касддан тарк килган катта гунохкор булади дедим, унга буни тушунтириш учун яна нима дейишим мумкин?2. Фарз, вожиб, суннат намозларини шаръан кандай холатларда бузса булади ва бу бузиш натижасида намоз вакти чикиб кетса хам жоизми?3. Жамоатга кечикиб келган одам, 2-чи ё 3-чи ракатга улгурса имом саломидан кейин узи кейинги икки ракатга зам сура кушиб 4-чи ракатни зам сурасиз адо киладими ё бошкача тартибдами?4. Бомдод намози ёки бошка фарз намозлар учун тахорат олинадиган булса намозни вактида улгуриб адо килолмаслик хавфи булса таяммум билан укиш керакми ё казо килиш керакми?5. Жума намози фарзига кечикаёган одамга таяммум жоизми?6. Таяммумда кулларга чанг тегиши шартми ё охакланган деворга кулларни уриб таяммум олса хам булаверадими?7. Бир биродаримиз кофирга хам жаноза укилади деб колди, шу тугрими? Лекин мен «Сунний акидалар» китобингиздан укиганларимдан билишимча кофирга жаноза укилмайди, дедим илтимос шу хакда илм берсангиз.8. Никох укитиш учун илмли одам топилмаган пайтларда тугри келган мусулмон икки эркак гувохлигида никох укиши мумкинми ва бу никох сахих булиши учун энг ками нималарни укиши керак?9. «Тавхид» кискача олганда шаходат калимасими, яъни Аллохнинг борлигию-бирлигими ё бошкача тушунишимиз керакми?10. «Ал касосул минал хак» дейишади, бу касос олиш халол деганими ва бу жумла Куръони каримдан оятми? 11. «Валлоху аълам» дегани Аллох билгувчирок деганими?12. Куръони каримдаги оятларни укишдан олдин «Астааузибиллах» дейишади бунинг маъноси нима?13. Кариндошлар, куни-кушнилар арок ичиб утиришади, буни Аллох харом килган эртага нима деб жавоб берсасизлар десам мухими калбдаги имон, сикилганингдан ё ноиложликдан килган катта-кичик гунохларингни Аллох кечиради У кечиримли Зот дейишади. Уларга нима десам булади? Куръони каримда арок (хамр) тугрисида уч оят келган дейишганди, булар кайси сураларда ва нечанчи оятлар? 14. Узи унчалик хохламаётган булса, мен такрор айтаверганимдан кейин гапини ерда колдирмай деб борса, уша одамни шу йул билан масжидга оборсам тугрими?15. Саид Нурсий ким, уни асарлари бизни мазхабимизга тугри келадими? 16. Бошка дин вакилларига салом дейиш ножоизми? Уларни тилида «здраствуйте» ёки «привет» дейишчи?17. Бир рус танишимнинг отаси казо килди, унга отангни Аллох рахмат килсин дейиш ножоизми? (Масалан: «Да будет доволен им Аллах», «Да будет земля ему пухом» дейишчи?)Шайх хазратлари Аллох Сизу-биздан рози булсин, амин! Илтимос, биз илмсизларни, динимизни соф холда урганишимиз учун дуо килинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

14. - Тўғри!15. - У киши туркиялик бўлган ва ҳанафий мазҳабига эргашган.16. - 17. - Охирги икки саволга уларнинг тили ва услубида бўлгани афзал деган жавоб тўғри бўлса керак.Шайх хазратлари Аллох Сизу-биздан рози булсин, амин! Илтимос, биз илмсизларни, динимизни соф холда урганишимиз учун дуо килинг. - Омийн!

Топ рейтинг www.uz Openstat