Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куръон тиловати

00:00 / 12.12.2012 | eski savollar | 1044
Бисмиллахир рохманир рохийм.Ассалому алайкум Шайх Хазратлари. Сизга мурожаат килишдан олдин анча вакт узимни тийиб юрган эдим, лекин сабр косам тулди. Бизнинг Бухорода авлиё зиёратлари, улардан бахт ва кушойиши кор сураш ва уларни тавоф килиш авжига чиккан. Энг ачинарлиси шуки, бунга бизнинг «Пири дастгир» масжиди имоми ва ноиблари уз хиссаларини кушмокдалар. Холбуки, «Моида» сураси 63-оятида Раббонийлар ва ахборларни гунохдан кайтармаганларни Аллох ёмон деган. Бизнинг имом ва ноибларимиз уларни тавоф килишдан кайтариш у ёкда турсин, хаттоки сахарда Авлиё макбараси кулфини биринчи булиб келиб очишларини тавсия килишиб, кун буйи уларга тиловат килиб, эвазига пул олиб оила бокишмокда. Оятларни арзон пулга сотиб, тиланчиликнинг бундай янги усули мусулмонга ярашмайдиган накадар хунук холат.Сизга мурожаат килишга ундаган хол шуки, масжид ичида намоз укишнинг хеч имконияти йук, энди намоз укишни бошлайман деганда, улар кети узилмайдиган «мижозлари» учун баланд овозда тиловат килишни бошлайдилар, хаттоки пешин намозига азон айтилиб, 4 ракъат суннат укишни бошлаганимизда хам баланд овозда тиловат килишлари хеч тинмаяпти. Мен домлога бориб, - «Аъроф» сураси 204 оятда Аллох тиловат пайтида сукут саклашимизни амр килган, Домла илтимос пастрок овозда тиловат килинг, биз гунохкор буляпмиз – десам хам, домланинг жавоби нима эмиш, - Ёнимдагилар тиловатни эшитса, Куръоннни тинглаш колганларнинг буйнидан сокит булар эмиш. Ахир Аллох Куръонни оламлар учун зикр демаганми?Хазрат илтимос бу холатда биз нима килишимиз керак, бизга йул курсатинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз ўзингиз қилишингиз лозим бўлган ишлардан бири ушбу ёзганларингиз. Агар имкон топсангиз вилоят бош имомига ҳам етказинг. Биз ҳам қўлдан келган ишни қилиш ниятидамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat