Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон хатна қилишга қаршими?

00:00 / 29.03.2011 | eski savollar | 1429
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари,Яқинда бизда юқоридаги мавзу бо'йича баҳс бо'либ о'тган эди. Шу ҳақида фикрингизни со'рамочи эдик. Ажратган вақтингиз учун Аллоҳ ажрини берсин. Ма'лумки, Қур'онда Иброҳим а.снинг исмлари 77 марта такрорланиб, у зотнинг Аллоҳ СWТнинг нақадар тақволи банда бо'лганлари баён этилган, аммо Аллоҳ ушбу пайг'амаримизга бирор а'золарини кесишни буюргани ҳақида Қур'оннинг ҳеч қаерда ёзилмаган экан. Шу билан бирга Аллоҳ Таоло муқаддас Қур'онда одамни мукаммал ва энг го'зал шаклда яратгани қайта-қайта э'тироф этилади:4. Дарҳақиқат Биз инсонни энг го‘зал шаклу шамойилда яратдик. (Тийн)14. Со‘нгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан парча го‘штни яратиб, парча го‘штдан суякларни яратиб, бу суякларга го‘шт қопладик, со‘нгра (унга жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув — нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Бас энг го‘зал яратгувчи (яъни ё‘қдан бор қилгувчи бо‘лмиш) Аллоҳ баракотли — буюкдир.(Му'минун)7. У барча нарсани чиройли қилиб яратган зотдир. (Сажда)Шу ва шунга о'хшаш оятлар барчаси Аллоҳ аёл ва эркакларни ҳам она қорнида ҳеч бир камчиликсиз ва ортиқча нарсасиз яратганидан далолат шундай эмасми? Шундай экан хатна қилиш о'г'ил болаларнинг жинсий а'зосидаги о'ша қисми ортиқчадек, я'ни Аллоҳнинг хатосини то'г'ирлашдек кесиб ташлаш дегани эмасми? Агар шундай бо'лиши то'г'ри ва ҳикматли бо'лганида Аллоҳ о'гил болалрни о'ша ерини кесилган ҳолида яратган бо'лмасмиди? Тиббиётда ҳам о'ша тери қисмининг муҳим вазифалари айтиб о'тилган. танада қирқилиши ва кесилиши шарт бо'лган соч, тирноқ кабиларда сезиш қобилияти ё'қ, ва у ерларда қон айланмайди, доимо о'сиб туриш ҳусияти бо'лгани учун калтартириб турилиши шарт. 119. Ва уларни ё‘лдан оздираман, хомхаёлларга мубтало қиламан, буюрсам улар чорваларининг қулоқларини кесадилар, буюрсам Аллоҳ яратган нарсаларни о‘згартириб-бузадилар». Кимки Аллоҳни қо‘йиб, шайтонни до‘ст тутса, бас, у очиқдан-очиқ зиён қилибди. (Нисо)Аёлларга қош териш Аллоҳ берган ҳилқатни о'згартиш мумкин эмас деймизу, нега о'гил болани хатна қиламиз? Уни кестирмаган ота-она гуноҳкор бо'либ қолмайдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Хатна суннат билан собит бўлган. Ҳамма нарса Қуръони Каримда бўлиши шарт эмас. Ўғил болани хатна қилиш соф табиат суннатларига киради. Шариатнинг амаллари сиз билан менинг хаёлим билан эмас Қуръони Карим ва Суннат билан собит бўлади.ХАТНА«Иброҳим алайҳиссалом саксон йилдан кейин Қадум деган жойда ўзларини ўзлари хатна қилдилар», – дедилар».Набийларнинг отаси бўлган Иброҳим алайҳиссалом кексайиб қолган пайтларида ҳам ўзларини хатна қилган эканлар. Демак, Аллоҳ таолонинг бу амри ўша пайтда жорий қилинган экан.Хатна қилдириш суннатдир. Суннат бўлганда ҳам, Исломнинг шиорларидан, хусусиятларидан бири саналган суннатдир. Ўғил болаларни кичиклик чоғида хатна қилдириш мусулмон халқларнинг тарк қилмайдиган одатига айланганлиги яхши ишдир. Қолаверса, бу ишнинг инсон соғлиғи учун қанчалик фойдали амал эканини бугунги замон илми ҳам исботлади. Шунинг ўзи Ислом шариатида буюрилган амалларнинг ҳеч бири беҳикмат эмаслигини тасдиқлайди.Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган юмшоқ тери кесилади. Ўша терини арабчада «қалафа» дейилади.Ҳанафий мазҳаби бўйича, боланинг ҳолига қараб, хатнани соғлиғи кўтарадиган бўлганда қилинади. Етти кунлик ёки ундан каттароқ гўдакни хатна қилиш шарт эмас.Шунингдек, заифлиги учун хатнага чидай олмайдиган каттароқ ёшдаги болаларни ҳам хатна қилинмайди.Хатна қилинмаган одам вафот этса, уни хатна қилинмайди.Хатна ҳолида туғилган шахсни ҳам хатна қилинмайди. Агар хатна қилиниши лозим бўлган жойда баъзи бир тери бўлса, уни олиб ташлаб лозим бўлади.Хатначининг айби ила хатна қилинган шахсга талафот етса, товон тўланади.Хатна муносабати ила маросим қилиш машруъдир. Ўғил болаларнинг хатнасини изҳор қилиш суннат амаллардан ҳисобланади.Ёшлигида хатна қилдирилмаганларни, шариат ҳукмларини бузмаган ҳолда, кейинроқ бўлса ҳам, хатна қилдириш уламоларимиз томонидан тавсия қилинади.Катта ёшдаги киши мусулмон бўлса ва хатна унга зарар келтириши хавфи бўлса, тарк қилинади.Бир одам, катта ёшда мусулмон бўлгани узри учун хатна қилинмаган бўлса, адолатли бўлади ва шаҳодати қабул қилинади. Узрсиз хатна қилинмаган одамнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди.Хатна шофеъийлар ва ҳанбалийлар наздида вожиб, ҳанафийлар ва моликийлар наздида суннатдир. Бола туғилганига етти кун ўтгандан бошлаб хатна қилинса, бўлаверади, деган уламолар ҳам бор. Баъзилар, етти ёшдан ўн ёшгача хатна қилинса, яхши бўлади, деганлар.Хатначи катта одамни ёки ўсмирни хатна қилиш учун авратига назар солиши жоиздир.Бу ишнинг қанчалик фойдали эканини мусулмонмаслар ҳам энди-энди англаб етмоқдалар.

Топ рейтинг www.uz Openstat