Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Трансгендер

00:00 / 24.12.2012 | eski savollar | 957
Ассалому алейкум, ҳурматли Шайх Ҳазрат!Жуда нозик масалада ечим топишга ёрдам берсангиз, илтимос.Биласиз, биз яшаётган ҳозирги замонда одамларда турли психик ва психологик, руҳий ва маънавий касалликлар, уларни натижасида эса жисмоний ва жинсий номаъқул ўзгаришлар кузатиляпти. Бу асримизни муаммосими ёки қадим замонлардан келган муаммоми билмади, лекин бугун орамизда "трансгендерлар" гуруҳи мавжуд. Минг афсуски, аксарият "ривожланган" деб аталувчи жамиятларда уларни соғлом одам сифатида қабул қилишяпти; ҳаттоки жирканчликни энг паст даражаларига борилиб уларнинг (трансгендерларнинг) ҳар хил йўналишлари яратиляпти: 1) жинсини амалиёт йўли билан ўзгартирувчилар, 2) жинсини биологик ўзгартирмай фақат акс жинс (эркак аёлнинг ва ёки аёл эркакнинг) кўринишида кийиниб юриш ва яшаш, 3) ўзини иккала жинснинг ҳам вакилидек тутиш ва ҳар замонда бир аёл, бир эркак жинсига таалуқли деб яшаш/кийиниш, 4) табиатан иккала жинс биологик-физиологик аъзолар бн туғилиш ва иккала томондаям бўлиш еки бўлмаслик...Яна бунақа одамларга фарзандни боқиб олиш тарбиялаш ҳуқуқлариям бериляпти.Қиёматни аломатларими, деб қўрқиб ҳам кетаман, астағфируллоҳ. Бундай муаммоларни келиб чиқишига аввало жоҳиллик, ғофиллик ва ҳаром-ҳалолга бефарқлик сабабдир балки. Лекин (чексиз афсуслар бўлсин!) ўзини мусулмонман деб туриб яна шу транс-чиларга тегишлилигини кўз-кўз қилувчилардан шокка тушиб қоляпман. Охири замон фитнасими бу?Жудаям ғалати ҳолат, гап билан тушунтиришга қурбимиз етмаса керак ундай "мусулмонларга". Аллоҳга ишонаман, деб, қанақасига У таъқиқлаган катта гуноҳни қиласан, яхшиси докторларга бор, гормонал ҳолатингга даво изла, шунда ўзингга келасан, дейишади унга. Бироқ уни жавоби шу: "Тақдир тақозоси билан руҳий, жисмоний(биологик) ва ижтимоий жинсларим бир-бирига қарама-қарши бўлиб туғилдим, жисмонан эркакман лекин руҳан ва ижтимоий томондан аёллигимни Аллоҳ қалбимга соляпти ва даво излашга чақиряпти, уларни бир ҳил жинс ҳолатига келтиришим учун трансгендер бўлишимни врачлар айтишди".Аллоҳни, Исломни тан олиб туриб ўзини трансгендер сифатида танитувчиларга Динимизда қандай жавоб бериш керак? Уларни мусулмон эмассан, дейишимиз тўғри бўладими? Ёки Ислом бундай касалларга даво излашга чақирадими?Қиммматли вақтингизни аямаганингиз учун раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай касалларга даво излаш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat