Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кикбокс спорт тури

14:23 / 07.12.2019 | Ismoil Olimjonov | 1195

Ассаламу алайкум! Биз кикбокс спорт тури билан шуғулланамиз ва ҳар ҳил машқлар қиламиз. Ҳадисга кўра жисмонан бақувват бўлишимизни Пайғамбаримиз (С.А.В) ҳоҳлаган эканлар ва заиф мўминдан кўра жисмонан бақувват мўмин бўлишимиз Аллоҳга маҳбуброқ бўлар экан. Шунинг учун спорт билан шуғулланяпмиз аммо, мусобақаларда қатнашмаймиз чунки мусобақада юзга ҳам уруш шарт, шунинг учун ўзимиз бақувват бўлишимиз учун шу спорт тури билан шуғулланяпмиз. Юзга урмаймиз ва тепмаймиз, аммо юзимиздан бошқа аъзоларимизга урамиз ва тепамиз. Ва бир биримизга оғриқ етказсак кечирим сўраймиз. Мураббийимизга биз: "Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) юзга урушдан қайтарган эканлар десак, Мураббийимиз : шундай бўлса, юздан бошқа аъзоларингизга уриб ва тепиб ишлайверинг, ахир бу шариатимизда ман этилмаган, фақат юзга уруш ман этилган" дейдилар. Ҳадисларга ва Қуръонга кўра шу ишимиз билан жисмонан бақувват бўламиз, оиламизни ва ўзимизни ҳимоя қиламиз дейишимиз ва шу (юқорида ёзганларимизни амалда бажариб) тўғри деб билишимиз тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Юзга уришдан сақлансангиз шуғулланиш жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат берган спорт турларда ҳам танани лат ейишлари бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat