Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иҳлос сураси

00:00 / 24.12.2012 | eski savollar | 1488
Ассалому алайкум ва раҳматиллоҳи ва баракатуҳуУстоз Муҳаммад Юсуф." Ихлос сурасини г'айри динлар уқиб юрганини шоҳидибулдим, бир корейс танишим тиббет табобатти(медидсина)си буйича инсонларни даволаб уларгаташқиз (анализе) қуйиб инсонларни даволаяпти ва ичида шивирлаб дуо (ихлос сурасини) уқияпти ва бирнеча бор ушбу дуони такрор ва такрор қайтараяпти.Ушбу дуони унга устози ургатган экан. Мен буниэшиттиб аввалига тажубландим ва узим билмаган ҳолдакейин ундан хурсанд булдим". Савол : ушбу ихлоссурасининг Сири-синоати, куч қудрати ва мо'жизаси нимада? Бемани савол бераётган булсам минг борраузур сурайман! Қимматлий Вақтингизни аямайкеткизганинггиз учун олдиндан рахмат Устоз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қуръони Карим сураларининг сири синоати, куч қудрати ва мўъжизаси деган гап йўқ. Қуръони Карим сураларининг фазли бўлади.Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қиладилар:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини топшириқ билан бир гуруҳ қуролли кишиларга бошлиқ қилиб юбордилар. У биродарларига имом бўлиб, қачон намоз ўқишса, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқийверибди. Қайтиб келганларида буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга айтишган экан, у киши:– Сўранглар-чи, нима учун шундай қилибди? – дедилар. Сўрашса, у киши:– Чунки бу сура Роҳманнинг сифати ва мен уни ўқишни яхши кўраман, – дебди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:– Унга «Аллоҳ сени яхши кўради», деб хабар беринглар, – дедилар».Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:«Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни охиригача ўн марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан бир қаср қуради».Имом Термизий қилган ривоятда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юриб борар эдим. Ул зот бир одамнинг «Қул ҳуваллоҳу аҳад. Аллоҳус Сомад», деб қироат қилаётганини эшитиб,– Вожиб бўлди, – дедилар.– Эй Аллоҳнинг Расули, нима вожиб бўлди? – дедим.– Жаннат, – дедилар».Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни икки юз марта қироат қилса, эллик йиллик гуноҳлари ўчирилади, қарзи бўлса мустасно...» дейилган.Имом Аҳмад Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади», дейилган.Имом Насаий Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан, у киши ўз оталаридан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади:«Бир куни ёмғир ва зулматда қолиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизга намозга ўтишларига интизор бўлдик. Бас, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва:– Айт, – дедилар.– Нимани айтаман? – дедим.– Ҳар кеч ва ҳар тонгда уч марта «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ва икки «Қул аъузу»ни ўқисанг, ҳар бир нарсага кифоя қилади, – дедилар».

Топ рейтинг www.uz Openstat