Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Субҳаналлоҳ лафзи

09:05 / 30.03.2016 | Muhammad Mustafo | 3589

Ассалому алайкум! Устозлар, мана бу жумлани «одноклассники» сайтида ўқиб қолдим:«Шу ерда баъзи мулоҳазаларни айтиб ўтишга тўғри келади. Тилимизга араб тилидан қилинган кўпгина таржималарда “Субҳаналлоҳ” сўзи “Аллоҳни поклаб ёд этаман, Аллоҳни поклайман”, деб ўгирилган. Бу тўғри эмас. Биринчидан, Аллоҳ азалдан пок Зот, иккинчидан, У зот бизнинг поклашимизга муҳтож эмас. Биз Аллоҳни поклаб ёд этмаймиз, балки Уни пок деб биламиз, ҳар қандай айбу нуқсондан холи эканини эътироф этамиз, холос». Устозлар шу гаплар нечоғли тўғри? Субҳаналлоҳ лафзининг асл маъноси қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иккисининг маъноси бир ва тўғри. “Аллоҳни поклаб ёд этаман, Аллоҳни поклайман” дейиш “Мушрик ва кофирларнинг Аллоҳнинг улуғлигига нолойиқ берган нисбатларидан пок деб ёд этаман” деганидир. Яъни Унинг ҳар қандай нуқсондан поклигини эътироф қиламан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat