Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чет элда банкда ишлаш

00:00 / 26.12.2012 | eski savollar | 975
Ассаламу алайкум!Олдин жавоб берилган саволни яна қайтармоқчи эмасман. Лекин улардан кўнглим тўлмай, аниқаштириб олай дедим. Мен хорижий университетда ўқийман, мусулмон бўлмаган мамлакатда. Битиришимга яқин қолган. Айрим уламолар аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил қилмайдиган юртларда банк соҳасида ишласа бўлади, деганга ўхшаш гап айтишган экан ("Мусулмон билан кофир ўртасида ҳаром йўқ" ҳадисига таяниб, адашмасам Шайх Қарадавий ҳам бундай ҳолатда ипотека креди мақбул деганлар). Ниятим аслида исломий банкда ишлаш, лекин улар 5-6 йиллик банк тажрибаси бўлмаган одамларни ишга олмайди, талаблари жуда юқори. Шунга ҳалиги кофирларнинг банларида тажриба орттириб, кейин исломий банкка ўтаман деб ҳаракат ёки ният қилиш бу тадбирли режамикин ёки нафснинг ўйиними билмай қолдим. Шу масалада сиз нима деган бўлар эдингиз, ишласа бўлаверадими? Катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз келтирган “ҳадис”ни мен билмайман. Уй-жойга банкдан қарз олишга рухсат фақат ғарб юртларидаги муҳожир мусулмонларга ва бунга ҳам кўпчилик қарши. Сиз айтган банкларда рибо ишларига аралашмайдиган ерида ишласа бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat