Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръони Каримда Жаннат ва дўзах номлари

00:00 / 27.12.2012 | eski savollar | 2119
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.Аллоҳдан сизларга яхшиликлардан тилаб, савол сўрашга рухсат бергайсиз: Қуръони Каримда жаннат ва дўзахнинг қайси номлари зикр қилинган ва уларнинг батафсил таърифи қандай?Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Қур'они Каримда жаннат қуйидаги номлар билан зикр қилинган:Ал-жаннаҳ - Жаннат: бог', қалин дарахтзор.Ал-ҳусна - яхшилик, го'заллик. яхши, го'зал жой.Ал-Г'урфа - болхона, баландликдаги хона.Ал-Фирдавс - катта бо'стон, ҳамма дарахтлар бор бог'.Жаннатун-на'им - не'матларга то'ла жаннат.Жаннату адн - собит, барқарор. Бу жаннатдаги махсус жой ҳам дейилади.Жаннатул-хулд - мангулик жаннати. Жаннатйн алияҳ - олий, юксак жаннат.Жаннатул-ма'ва - бошпана жаннат.Дарул-ахироҳ - охират ҳовлиси.Дарус-салам - тинчлик диёри.Дарул-қорор - қарор топиш диёри.Дарул-муттақин - тақводорлар диёри.Дарул-муқомаҳ - абадий турар жой.Мақомун амин - эмин, ишончли мақом.Қур'они Каримда до'захнинг қуйидаги номлари келган:Ан-Нар - о'т, олов.Ал-жаҳим - аланга.Жаҳаннам - чуқур.Ал-Ҳутомаҳ - босиб яксон қиладиган.Ас-Са'ир - қизиган.Ас-Самим - қайноқ, қайноқ шамолли.Ас-Сижжин - ҳибс. Айрим уламолар уни жаҳаннам водийларидан бири, деган.Сақор - озор берадиган, алам етказадиган. Ҳавияҳ - ота чуқуг, тубсиз.Бошқа тафсилотларни тафсир китобларидан топиш мумкин. Валлоҳу а'лам.

Топ рейтинг www.uz Openstat