Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли ҳил мазҳабларда юриш мумкинми?

00:00 / 01.02.2007 | eski savollar | 1758
Ассалому алайкум1.Бир биродаримиз аҳли сунна вал жамоа мазҳабларининг ҳукмларида юрадилар,я'ни бир мазҳабни ушламайдилар.Қайси бирини ҳукми осон бо'лса о'шани оладилар.Мен уларга бир мазҳабни ушланг,чунки шайҳ жанобларини китобларида о'қиб қолдимки,ҳар ҳил мазҳабда юриш мумкин эмас деб дедим.Менга Албонийни ҳужжат қилиб келтирди.Бу биродаримиз ко'пинча Албонийни фикрларини оладилар.О'злари Ҳанафийдаман дейдиларку,лекин Шофей ва Албонийни фикрларини оладилар ва амал қиладилар.Бир бошқа биродармизга шундай қилаяптилар шу биродармиз десам,унда фақат Албонийни фикрида юрсин дедилар.Лекин мен тушуна олмай қолдим.Сиз мумкин эмас деган эдингиз.Илтимос шуни ҳикматини тушунтириб берсангиз.Мазҳабдан мазҳбага о'тиб юрган биродармиз то'г'ри иш қилаяптиларми?2.Сизни ҳужжат қилиб келтирсак бо'ладими? я'ни бир масалада келиша олмай қолсак,шайҳ жаноблари шундай дедилар десак бо'ладими? Чунки биласиз сизни илмингизни ҳеч ким инкор қила олмайди.Фалончи айтди десак,э ким бо'либди у дейишади.Ёки ҳадисда шундай о'қидим десак,у бошқа бир ҳадисни келтиради.Ҳуллас ҳамма о'зини фикрида юради.Биламан бу бизни илмсизлигимиз.Лекин шунақа пайтда сизни ҳужжат қилиб келтиришликка то'г'ри келади.Чунки билишадики,УЗБ да сизни илмингиз саҳиҳ.Сизни илмингизни ҳеч ким инкор қила олишмайди.Шунга сизни гапларингизни келтирамиз.Бунга нима дейсиз?3.Абдували қори ва Обид қори акалар ҳақларида фикрингиз қандай? 4.Бу ерда бир биродарлар соқоллари оқариб кетганлиги ёки сарг'айиб кетганлиги учун қорага бо'яб юришади.Лекин мен сочни қорага бо'яш мумкин эмас деб эшитган эдим.Лекин соқол ҳақида ҳеч эшитмаган эканман.Соқолни қорага бо'яш мумкинми?5.Бир биродармиз билан мо'йловни қисқартириш ёки қириш ҳақида талашиб қолдик.Мен айтдимки,ҳадисда келганки мо'йловни қисқартиринглар ва соқолни о'стиринглар деб келган десам.У биродармиз эса ё'қ,бу ҳадисда қириш деб келаяпти дедилар.Бунга жавобингиз илтимос.6.Бир биродармиз айтдики,сиз Абдували қори ака ҳақларида теливизорда ножо'я гапларни гапирган экансиз.Я'ни ваҳобий ёки ундай бундай деб айтган экансиз.Мен ишонмадим.У айтдики,мен бир биродардан шундай деганларини арҳивдан топдираман деди.Кейин у биродари ҳам арҳивдан топа олмабди.Ҳуллас мен айтдимки,олимлар бир-бирларини бундай гапиришмайди дедим.Ҳаммалари ҳам олим,аҳли сунна вал жамоатда дедим.Улар Оллоҳдан биздан ко'ра қо'рқувчироқ дедим.Илтимос то'г'ри тушунинг.Бунга фикрингизни билмоқчи эдим.Уҳиббука филлаҳ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Усули фиќћ алломаларининг гаплари бўйича, Мужтаћид даражасидаги кишиларнинг ћукми бошќа. Улар ўзлари ижтићод ќилишлари лозим. Аммо таќлид ќилувчилар бир мазћабга эргашгани маъќул. Бўлмаса, ћар мазћабдан осонини ва ўзига ёќќанини олиб ћамма нарса аралаш бўлиб кетади ва одамлар орасида тушунмовчилик кўпаяди. Муќаллид бир мазћабда тургани яхши дейилгани шундан. Бунда мужтаћидларни ёки мужтаћиднинг айтганида юрганни Аллоћ жазолайди деган маъно йўќ. Ћатто бир киши мазћабларнинг далилларини солиштириб кучлисини аниќлаш даражасига етган бўлса ћам фаќат ўзи учун олиши мумкин. Ихтилоф чиќмаслиги учун кўчага чиќиб гапирмайди.Бир мазћабга амал ќилиш кишини тартибли бўлиши, ибодатларида аниќлик, ћукмларни яхши ўрганиш, ихтилофлардан четланиш каби кўп фойдаларга олиб боради. Шунинг учун ва яна бошќа фойдалар кўзда тутилиб уламоларимиз бир мазћабни тутган яхшилигини таъкидлаганлар.2. Мен ёзган ёки айтган маълумотларни аниќ ва тўѓри тушунган одам ўзидан ќўшмай айтса бўлади. Аммо ћозирда деярли ћар куни ёки кун ора мен хаёлимга ћам келтиришим мумкин бўлмаган нотўѓри гапларни ћам мен айтганлигим ћаќида сафсата сотувчилар кўпайиб кетди. Одамлар айтиб келса, ћайратдан ёќа ушлашдан бошќа имкон ќолмайди. Бу каби ишларда эћтиёт бўлиш керак. Гапимни ўтказаман деб биров айтмаган гапни айти дейиш катта гуноћ бўлади. Мени ўзимдан эшитган ёки ёзганимни ўќиган одам аниќ наќл ќилса рухсат. Бирортаси мендан деб бир гап айтса, ўзинг ўќидингми ёки эшитдингми, деб сўраш керак. Сизга минг раћмат. Шу гапларни анчадан бери айта олмай юрган эдим. 4. Соќолда оќ пайдо бўлганда уни ќорадан бошќа рангга бўяш суннатдир. Уни ќорага бўяш макрућ. Ўзини улуѓ ёшда ќилиб кўрсатиш учун соќолни оќќа бўяш макрућ. Соќолнинг оќини юлиш ћам макрућ. Уламолар шуларни айтганлар.5. Ћанафий мазћаби уламолари мўйлабни ћар жума куни ќисќартириб туриш суннатлигини таъкидлаганлар.Мўйлабнинг икки осилиб турадиган тарафининг ћукми ћам ўзиникига ўхшаш.Мўйлабни ќирќ ќундан ортиќ ќисќартмай юриш макрућдир.6. Сиз келтирган гапга ўхшаш гаплар кўп учрайди. Ћатто тасма уйимда турибди, олиб келиб кўрсатаман ћам, дейишади. Шунда олиб кел дейиш керак. Сиз жуда тўѓри ќилибсиз. Уларга шу тариќа муомала ќилиш керак. Бир гапни айтмоќдами исботлаб берсин. Ћужжати ва далили бўлмаса гапирмасин.

Топ рейтинг www.uz Openstat