Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кабрлар

00:00 / 19.02.2012 | eski savollar | 606
Устоз Аллох :жж сизни илмизни янада зиёда килсин Амийн. Устоз кабрларни устини мрамар, битон ва бошка каттик жисмлар б-н ёпиш мумкинми? Лекин бу авж олиб кетган. Мен биладиган 7 пирларимизни ва бошка уламоларни кабрлари мрамар, бетон килиб ташланган. Шу хакида оят ва хадислар борми? Жавоб у-н олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз айтган нарсалар мутлақо мумкин эмас. Қабрнинг усти бир қарич миқдорида кўтарилади.Қабрнинг устини туянинг ўркачига ўхшатиб кўтарилади.Қабрни гипс билан суваш, устига бино қилиш, ёзув ёзиш, унинг ёнида ётиб қолиш, масжид қилиш, уни ўпиш, тавоф қилиш, унинг ёнида хушбўй нарса тутатиш, унинг тупроғидан шифо тилаш каби ишлар макруҳдир.Қабрнинг устига майда тошлар, бир дона каттароқ тош қўйиб белгиланса, жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat