Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомлик

00:00 / 01.01.2013 | eski savollar | 2587
Ассалому алайкум устоз Аллоҳим сизни юртдошларимизни бахтига тану-жонингизни соғ хонадонингизни тинч қилсин. Сиздан сўрамоқчи бўлган саволим қуйидагича; бирор сабаб билан (ишхонада шароит йўқлиги у-н доим пешин қазо бўлади асрга масжидга етиб келаман жамоат мендан имом ўтишимни сўрашади қазони ўқимасдан (вақт зиқлиги сабабли малоли қавм бўлмаслиги учун) жамоатга имом ўтсам намоз дуруст бўладими? Ёки имом ўмасамда қазони ўқимасдан жамот билан намоз ўқигани афзалми, қазони ўқиб сунгра ўзим вақт намозини ўқиб олгани яхшими? Аллоҳим илмингизни зиёда қилсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намозни қазо қилмаслик керак. Иш намозни қазо қилишга узр бўлмайди. Шароит бўлмаслиги бор. Аммо шароит топишга ҳаракат қилиш керак. Ўшандай ҳолатда қорни очган одам нима қилиб бўлса ҳам, озуқа топади. Нима учун намоз ўқиш учун топмайди? Ҳеч бўлмаганда ишора билан бўлса ҳам ўқиш керак! Бунинг устига сиз имомга ўтишга лаёқатли экансиз.- Сизнинг ҳолатингизда имом бўлиш дуруст эмас. жуда бўлмаса, тўхтаб туринглар, намоз ўқиб олай, кейин имом бўламан, денг.

Топ рейтинг www.uz Openstat