Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

аллоҳнинг қодир сифати

00:00 / 02.01.2013 | eski savollar | 443
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Исломда энг аввал о'рганилиши керак бо'лгани тавҳид эканини эшитиб, тавҳидни о'рганаётган эдим. Аллоҳнинг бизга ма'лум қилган сифатларини о'ргана туриб, бир кофирнинг, аллоҳнинг 'қодир' сифатига шубҳа қилиб: ''аллоҳ ҳамма нарсага қодир бо'лса, о'зига о'хшаш зотни яратсинчи'' деган гапини о'зим истамаган ҳолимда о'йлаб юбордим. Тилим билан астаг'фируллоҳ десам ҳам, қалбимдан бу гапни о'йлашни чиқара олмай, васваса бо'либ қолдим. Бу ҳолатимга жавоб топиш мақсадида ислом.уз сайтини ақида бо'лимига кирдим. У ердан:''кофирларнинг бундай гапларига э'тибор бермаслик керак'' лигини билганимдан со'нг ко'нглим бироз тинчигандай бо'лди, лекин бошқа томондан қалбимда:''кофирнинг гапини ко'п о'йлаб, аллоҳга ширк келтирмадиммикан. Тавҳидни о'рганмай турсам бо'ларкан.'' деган шубҳа гумонлар пайдо бо'либ, ҳаловатимни олиб қо'йди. Шайх ҳазратлари саволим шуки: 1) Мен аллоҳга ширк келтириб қо'ймадимми? 2) Бу ишимнинг каффороти учун нима қилишим керак? Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Йўқ, астағфируллоҳни айтиб, қайта уни ўйламанг.

Топ рейтинг www.uz Openstat