Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васваса ва хар хил шубхалар хусусида

00:00 / 07.02.2009 | eski savollar | 1338
Ассаламу алайкум рохматуллохи ва барокатух.Хурматли Устоз, мен Сиздан бир масаласи хусусида сурамокчи эдим. Мен намоз укиётган пайтимда ёки масжидда булган вактларимда, хаёлимга уз-узидан хар-хил бемаъни васвасалар ва шубхалар келаверади. Бу васвасалар ва шубхалардвн кутулишга харакат килман, аммо такрор ушбу нарсалар хаёлимдан утаверади. Бу васваса ва шубхаларни уйлашнинг узи гунох. Лекин ушбу хол кайта-кайта такрорланавераяпти. Бу васваса ва шубхалардан кутула олмаяпман. Хурматли Устоз, бу холатдан кандай чикиб кетса булади? Менга нима маслахат берасиз?Аллох субханаху ва таоло Сиздан рози булсин. Амийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввало бундай вазиятларга тушмасликка ҳаракат қилиш лозим. Бунинг учун иймон-эътиқодда мустаҳкам ва ибодатда собитқадам бўлиш керак. Мана шундай ҳолатда инсон шайтондан ва унинг васвасасидан узоқда бўлади. Баъзи бир ҳолатларда бу каби хаёллар келиб қолса, дар-ҳол: «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни кўп-кўп айтиш керак. «Астағфируллоҳ» деб айтиб, таҳорат олиб икки ракат намоз ўқиб қўйиш керак. Мана шу нарсалар амалий равишда шайтон васвасасидан узоқлашишга олиб борадиган ишлар. Энг муҳими, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсадан хабардор Зот эканлиги, қалблардаги бўлиб турган нарсаларни ҳам билиб турувчи Зот эканлигини эсда тутиш керак. Ибодатга ихлос қилиб, берилиб бораётган пайтда ҳам кўпчиликда васваса ҳолати пайдо бўлади. Бунда турли бўлмағур фикр-лар хаёлга келади. Ҳатто иймон ва эътиқоднинг фойдаси борми ўзи, деган фикрларгача бориши мумкин. Ана шу пайтда инсон ни-ҳоятда оғир ҳолатга тушиб қолади. Чунки аввал ўзи эътиқод қилиб, ишониб, қўлдан келганича ибодат қилди. Энди хаёлига бутунлай тескари, инсон ўйлаганда ларзага тушиб кетадиган ўйлар келади. Буни қандай тушуниш керак дейилса, ҳадисда айтилганидай «Бу–иймон ҳақиқатининг бошланиши». Буни тасаввуф уламолари шарҳлаб айтишадики, шайтон инсонга бўлган муносабатда уларни учга бўлади. Биринчиси–шайтоннинг йўлига юрган, унга оғайни бўлиб қолган кишилар. Уларни васваса қилишнинг ҳожати ҳам йўқ. Чунки улар шайтоннинг измидаги шахслар. Иккинчиси–иймонда, ибодатда, тақво бобида маълум бир даражага етган, қалблари покланган, шайтон васвасаси уларга мутлақо таъсир этмайдиган даражадаги кишилар. Шайтон улардан умидини узган. Учинчиси эса–қалби покланиб бораётган кишилардир. Шайтон уларга васваса солади. Чунки шайтон буларнинг қалби поклар гуруҳига қўшилиб қолишини хоҳламайди. Шундай ҳолатга тушиб қолган кишилар яхши билишлари керакки, бу иймон-эътиқод аломатидир. Шайтон ўзининг измидан чиқиб, тўғри йўлга бутунлай кириб қолишингиздан хавфлангани учун типирчилаб қолган пайтидир. Шу пайтда яна ҳам ибодатни кучайтириб, иймонни мустаҳкамлаб бироз давом эттирилса, шайтон васвасаси иншааллоҳ мутлақо йўқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat