Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иблис қалбдаги нарсаларни сезадими?

00:00 / 03.01.2013 | eski savollar | 1093
Ассалому алайкум.Авваллари бирор бир саволга жавоб топиш учун минглаб чакирим йулни босиб утишга тўғри келганда, ҳозирги замонда бизга бундай қулайликларни яратиб берган, ҳар бир саволга берилган жавобни ҳисоблаб, бирига ўн микдорини берган, саволларни ўқиб унга амал қилганларнинг савобичалик жавоб эгасини яна савоб билан сийлаган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Исломни, шариатни сабр матонат билан ўргатишда ва барча амалларда бизга ўрнак бўлувчи Расулуллоҳга саломлар бўлсин.Устоз, яқиндагина ушбу сайтда савол-жавобларнинг сони 15 мингдан ортганини кўриб, бу саволларга берган жавобларингиз учун Аллоҳдан кўплаб-кўплаб ажр мукофотлар сўраб қоламиз.Муддаога ўтсак, баъзан ҳаёлимизга бир яхши амални килиш фикри келиб колади, масалан нафл намози ўқиш, садақа бериш, силаи раҳм қилиш, аҳли оилага бир мавзуда таълим бериш ва ҳоказо. Бу амални ошириш у ёкда турсин, ҳали уни бошламасдан туриб, дарров фикримизга васваса тушади, нимадир булиб бундан қайтиришга уринади. Яъни бу ишни қилмоқчилигимиз ҳақида ҳали бирор бир зоҳирий ҳаракат қилмаган бўлсак ҳам.Шунда ўйлаб қоламан, шайтон ҳам бизнинг фикримизни ўқий оладими ёки бу ерда бизнинг ақлимиз ожизлик қилган бошқа бир ҳолат борми? Нима сабабдан яхши иш қиламиз деб уйлашимиз билан ортидан буни тўхтатишга уринадиган фикрлар ақлимизга келиб қолади?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзимизда тайёргарлик етишмасидан шундай бўлади. Олган илмимиз сатҳийлигидан, ҳали қалбимизнинг тўридан жой олмаганидан, бизни ҳаракатланувчи кучга айланмаганидан шундай бўлади. Биз яхши ниятларни қилишда давом этиш билан бирга, мақсадни амалга оширишни ғам йўлга қўйиб боришимиз керак. Шайтонни баҳона қилишга ўрганмаслигимиз лозим. Агар биз азму қарор бўлса, шайтоннинг васвасаси ўз-ўзидан йўқолади.

Топ рейтинг www.uz Openstat