Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гассол хакида

00:00 / 04.06.2011 | eski savollar | 3826
Шайх хазрат,минг бор узр,баъзи бир кишиларни нотугри,бемаза фикрларини нотугри эканлигини сиздан жавобини олиб,уларга курсатмасак,фикрларидан кайтишмайди. "Гурков хакида" савол бергандим,лекин мен янглишибман,яъне "гурковнинг кулидан таом еб булмайди деган гап бор" деб эмас,балки гассолнинг кулидан еб булмайдими деб.Буни мен узим тукиб айтганим йук,мендан сураб беришни сурашганди.Аслида гурков эмас,балки гассол хакида экан.Баъзи бир эски нотугри акидачиларда шунака гаплар куп.Улар фикрларидан кайтишлари кийин.Масалан,улар темир кошикда овкат истеъмол килмайдилар.Уларни акидаларича кошик кофирнинг асбоби.Шунга ухшашлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Гўрковми, ғассолми барибир. Кофирларнинг қўлидан таом ейишга изн берган Ислом нима учун савоб ишни – гўрковлик ёки ғассоллик қилган кишининг қўлидан таом ейишни ман қилади? Бу савол оддий мантиққа ҳам тўғри келмайди.- Қошиқ масаласи ҳам шу. Кофирни қошиғида таом емайди ва кофирнинг қозонида ейди, машинасини минади ва ҳоказо. Бу каби гаплар диниймизга обрў эмас. Бу гапларни айтадиганлар соводсиз кишилар бўлиши билан бирга дийнимизга ҳам зарар келтиради. - Сиз бундай саволлар бергандан кўра китоб ўқинг. Кўп нарсани билиб оласиз. Динни бу каби саволар билан ўрганилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat