Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намози суннатлари хақида!!!

00:00 / 05.01.2013 | eski savollar | 1001
Ассаламу алейкум хурматли шайх хазратлари. Аллох таоло Диин учун қилаетган холис хизматингизнинг ажрини мул қилиб берсин!!! Сизга савол билан мурожаат қилсам.Сизга шу саволни куйишдан аввал ислом.уз сайтидан жавоб излаб курдим аммо кунглим таскин топадиган жавоб топа олмадим. Турт мазхаб буйича жума намозининг суннат намозлари фарздан олдин уқиладими еки кейин ми? Хусусан Ханафий мазхабида. Яъни фарздан олдин ва кейин? ислом.уз сайтидаги Мен оқиган мақолада "[урл=ҳттп://ислом.уз/ъонтент/виэw/1109/104/]ҳттп://ислом.уз/ъонтент/виэw/1109/104/[/урл]" қуйдаги хадис келтирилган: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Пешиндан олдин икки сажда, ундан кейин икки сажда, Шомдан кейин икки сажда, Хуфтондан кейин икки сажда, Жумадан кейин икки сажда ўқидим. Шом, Хуфтон ва Жума(суннати)ни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга уйларида ўқидим».. Ва мана бу мақолада [урл=ҳттп://ислом.уз/ъонтент/виэw/376/104/]ҳттп://ислом.уз/ъонтент/виэw/376/104/[/урл] Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Жумадан кейин намоз ўқийдиган бўлсангиз тўрт ракъат ўқинг», дедилар». Ушбу ҳадисни бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.. Яъни бу хадислардан куриб турибмизки жума намозидаги суннат намозлар фарздан кейин уқилмоқда, фарзадан олдин дейилмаган. Ва яна мана бу мақолада хам шунга ухшаш сузлар келтирилмоқда [урл=ҳттп://ислом.уз/ъонтент/виэw/2481/104/]ҳттп://ислом.уз/ъонтент/виэw/2481/104/[/урл] Жума намозидан кейин икки ё тўрт ёки олти ракат суннат намози ўқиш.. Фақат бир жойда мана бу мақолада [урл=ҳттп://ислом.уз/ъонтент/виэw/376/104/]ҳттп://ислом.уз/ъонтент/виэw/376/104/[/урл] қуйдаги хадис келтирилмоқда Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши Жумадан олдин тўрт ракъат, Жумадан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар. Термизий ривоят қилган. . Абдуллох қайси Абдуллох р.а.? Юқоридаги хадислардан тушунганим жума фарзидан кейинги суннат намозлар Пайғамбар с.а.в нинг сузи ва амали билан келтирилмоқда. Аксинча жума фарзидан олдин оқиладиган 4 ракат суннат намози Сахобанинг р.а амали билан курсатилмоқда.Яъни қайси бирига амал қилсам туғрироқ булади? Балким мен билмайдиган бошка хадислар бордир! Шу масалани тушунтириб берсангиз. Диинга кур курона емас даллилари билан амал қилсам дейман. Албатта бу маслада сиздек олим кишиларнинг маслахатларига мухтожмиз!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жума фарзидан олдин тўрт ракат, кейин тўрт ракат суннат ўқилади. Юқоридагига ўхшаш ривоятларнинг барчасини жамлаб ўрганган мужтаҳидлар ушбу натижага ижмоъ қилишган. Бу нарса кўп марта ёзилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat