Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозни ўқиш

01:00 / 27.01.2019 | Muhammadkhuja | 3068
Ассалому алайкум! Ман қазо намозларимни қуйидаги тартибда ўқиман! сано дуосини ўқимайман, рукуда субхана робиял азиймни 1 марта айтаман ва сажида дуосини хам бир марта айтаман! Намозни охирги ракатида ўтириб фақат ташахуд дуосини ўқиб икки тарафга салом бераман! фақат олдинги қазо намозимни шунақа ўқиман. Шу тартибда ўқисам тезрок қазолорим тугаяпти. Айтингчи шу тартибда ўқисам намозларим друст бўладими? суннат намозларини ўрнига фақат қазо намоз ўқийман хатто масжидда хам! 2). Тахоратда 4 та фарз бор! Шу фарз қилинган жойларни ювиб қолган жойларни ювмаса масалан оғиз, бурун жойларни назарда тутяпман! Шу холатда тахорт олган бўладими? Бу саволни беришимдан мақсад кўчада совуқ вақтларда тиши оғридиган одам муздак сувда оғиз чайса тиши оғриди!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Сано ўқиш суннат, тасбеҳларни уч маротабадан қилинг. Қиёмат кунида ўша кунларни намозини адо қилганлар қаторида бўлишни хоҳласангиз тўлиқ адо қилинг. Суннатни қазосини ўқимайсиз.

 2). Фарзини ўзини ювиш билан ҳам таҳорат таҳорат бўлади. Аммо бунга одатланиб олмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat