Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдод намози адоси ҳақида

00:00 / 10.01.2013 | eski savollar | 975
Ҳазрат,о'тган йили Тошкентдаги масжидларининг бирининг имоми билан суҳбат жараёнида бомдод намозини охирги вақтларда адо этишнинг ҳукми ҳақида гаплшиб қолган эдик.Мен Пайга'мбаримиз Муҳаммад Мустафо с.а.в нинг Абу Хурайра р.а дан ривоят қилинган кимки бомдодни бир ракатини топса ,батаҳқиқ ,бомдодни топибди мазмундаги ҳадисни айтган эдим,домла Ханафий мазҳабимиз бундан бошқа ҳадисни ҳужжат қилиб олган ,мазҳабимиз бо'йич қуёш чиқиб қолса ,намоз тугатилмаган бо'ла ,намоз бузилади деган эдилар,домла.Мен шуни эслаб қолиб ким со'раса, шу ҳукмни айтиб юраверибман.Аммо ,минг афсуслар бо'лсинким,яқинда "Ҳадис ва Ҳаёт" китобингизнинг 5-жузини очиб о'қиб ко'рсам,у ерда бу ҳадисни Ханафий мазҳаби олмаган деган гап ё'қ экан.Шунча одамга айтиб юбораганимдан афсусда қолдим.Шу қилмишим учун гуноҳкорманми? Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло жамиики мо'мин мусулмон бандаларини о'з фазли ва карами ила маг'фирот айласин.Сиз каби муҳтарам зотларни Аллоҳ таоло ози ко'пайтираверсин.Аллоҳ рози бо'лсин ,ҳазрат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Имом домланинг гаплари тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat