Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

17:01 / 26.06.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 665

Ассаламу алайкум! Кўпинча намоз, таҳорат, ғуслларнинг фазр, вожиб, суннатларини билмай туриб Қуръоннинг таржимаси ва ҳадисдан гапиришади. Шунда мен “аввал Қуръон ўқишни, исломдаги 5 та фарзни ва уларнинг ичидаги фарз, вожиб, суннатларини ўрганинглар” деб айтаман. Бундай деб хато иш қилмаяпманми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!Илгарилари барча масжидларда тез-тез иймон калималарини ҳамда намоз, таҳорат, ғуслнинг фарз вожибларини омма халққа етказиб турилар эди. Шу билан улар фарзларини мукаммал қилишга ҳаракат қилар эдилар. Халқнинг ичида ҳам ҳеч бўлмаганда шу нарсаларни билиш зарур деган фикр бўлар эди. Ҳозир шундай қилинмаётганлиги ачинарли ҳол бўлиб қолди. Зоҳиран қараганда халқнинг илмий савияси кўтарилди. Лекин омма халқнинг эътиқод қилишимиз фарзлиги бўлган нарсаларни ҳам билмаслиги тез-тез кўзга ташланиб қолмоқда. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat