Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рекламада муддат масаласи

00:00 / 19.01.2013 | eski savollar | 1675
Ассалому алайкум.Реклама қилиб берувчи тараф нарса сотиш истагида бўлган сотувчиларга бирон-бир маҳсулотни қўйиш (реклама қилиш) учун тўловни энг кам муддати (масалан 2 ҳафта ёки 1 ой)ни белгилаб қўйиши мумкинми? "Тўлов амалга оширилган муддат тугагунга қадар маҳсулот сотилиб кетса ва/ёки маҳсулот (хизмат) эгаси ўз ҳохиши билан рекламани тўхтатадиган бўлса, у ҳолда ишлатилмагай қолган муддат қайта ҳисоблаб чиқилмайди ва тўловнинг қолган қисми қайтарилмайди" деганга ўхшаш мазмундаги шарт [у]аввалдан очиқ ҳолатда ҳаммага кўринадиган қилиб қўйилади[/у]. Бу билан кейинчалик ҳеч қандай эътироз ёки тушунмовчилик келиб чиқмайди, шартларга рози бўлган киши бу хизматдан фойдаланади, мақул кўрмаган киши эса фойдаланмайди.Баъзан маҳсулот 1 дона (янги ёки ишлатилган) бўлиши мумкин ва тўлов амалга оширилган реклама муддати тугагунча сотилиб кетиши мумкин. Бундай ҳолатда рекламанинг долзарблиги қолмайди ва уни олиб (ўчириб) қўйиш мумкин. Лекин маҳсулотларнинг кўплиги ва ҳар бир маҳсулот учун қолиб кетган муддатнинг тўловини доим қайта ҳисоблаш машаққатини кетказиш учун бозор эгаси келишувда энг кам муддатни шарт қилиб қўйиш мумкинми? Бу муддат тугагунча маҳсулот сотилиб кетса ҳам тўловнинг қолган қисми қайтарилмайди. Табиийки, бу ҳолат аввалдан белгилаб қўйилади ва истак билдирган ҳар бир сотувчи учун маълум бўлади.Мана шу мазмундаги шартни илгари суриш жоизми?Раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Икки тарафнинг розилиги билан бўлса, жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat