Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инсоннинг танасига жин кириб колиши мумкинми?

00:00 / 18.05.2010 | eski savollar | 1186
Ассалому алайкум.Мен яқин дўстимнинг укасини илтимосига кўра савол йўлламоқдаман.Унинг айтишича, жин танасини эгаллаб олганига 4 йил бўлибди.Ҳозирга келиб бутун танасини эгаллаб олган эмиш.Юрак, бош, қорин, буйрак, оёқ, белини оғритар экан.Бутун танасини музлатармиш. Кон томирларида юрар экан. Юрагини уйнатар экан.1.Инсоннинг танасига жин кириб колиши мумкинми?2.Агар мумкин бўлса, ундан кутилиш йулларини батафсил тушунтириб берсаларинг....п.с. Савол беришдан олдин форумни ўқиб тўлиқ жавоб ололмадим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Оят ва ҳадисларда “жин тегиш” маъноси келган, “кириш” дегани йўқ. Ҳанбалий мазҳабидан бошқа мазҳабларда ҳам “Жин кириш” деган гап йўқ. Бундай ҳолатдан сақланиш учун киши имонни мустаҳкам қилиб, маҳлум оят ва дуоларни ўқиб юрмоғи керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat