Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

О ДОГОВОРЕ ОКАЗАНИЯ БУХГАЛТЕРСКИХ УСЛУГ

00:00 / 22.01.2013 | eski savollar | 680
Ассалому алайкум хурматли устоз. Биз янги бир ташкилот тузган эдик. Бизни ташкилотимиз фаолияти янги очилган кичик корхоналарга бухгалтерия хизматини курсатишдан иборат. Хозирда иш бошлашдан олдин бизнинг корхона ва мижозлар уртасида келишувни пухта килиб олиш максадида шартномани (разработка) килиш ишлари олиб борилмокда. Бизни кизиктираётган масалалар буйича ёрдам берасиз деган умиддамиз.1) Шартнома имзоланган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида 100% олдиндан тулов (100% предоплата) амалга оширилади. Мисол учун 5 январда шартнома имзоланди. Шартнома суммаси бир ойга 100000 сум. Мижоз бизнинг хисоб ракамга 15 яанварга кадар 100000 сум утказиши шарт. Бу биринчи тулов шартнома муддати тугагунча бизнинг хисобда туради. Хар ой якунлангандан сунг 10 кун муддат ичида 100000 сум тулов амалга оширилади. Юкоридаги мисол тарикасида январ ойи тугагандан кейин 10 кун муддат ичида яъни 10 февралгача бажарилган ишлар, курсатилган хизматлар учун 100000 сум тулов амалга оширади. Шартнома муддати тугаганда уртада акт-сверка килиниб кимни карзи булса тулаб беради.Бундан максад мижозлар ишини битириб хакни бермасдан кочиб кетишидан химоя. Биз хали хизматни тулик бажармаган булсакда 100% олдиндан тулов (предоплата) шарти билан ишласак буладими?2) Тулов муддати кечикганда хар бир кечикган кун учун мижоз томонидан 0,1% жарима (пеня) туланади. Бундан максад мижозни агар тулов муддатига маъсулиятсиз караса уни тартибга чакирувчи жарима сифатида куламокчимиз. Шартномани ушбу банди тугрими?3) Мижознинг бизга хар ойда маълум бир муддатда баъзи бир хужжатларни етказиб бериш мажбуриятлари бор. Бу муддатлар бизнинг хизмат курсатиш сифатига таъсир килади. Ушбу муддатларга мижоз томонидан риоя килинмаса, уни тартибга чакириш максадида курсатилган хизматлар суммасидан 20% жарима ундирилса буладими?4) Хизматлар бизнинг айб билан кечикиб бажарилса, биз хар бир кечиккан кун учун мижозга курсатилган хизматлар суммасидан 0,2% жарима (пеня) тулаймиз. Ушбу банд шаръан тугрими?5) Хизматлар бизнинг айб билан нотугри бажарилса, биз мижозга курсатилган хизматлар суммасидан 20% жарима (пеня) тулаймиз. Ушбу банд шаръан тугрими?Ушбу саволларни шаръи ечимини билмокчи едик. Агар ушбу саволлардан баъзилари шаръи нотугри булса, уни шариат томонидан кандай йул тутсак тугри булишини курсатсангиз. Хар бир савол буйича алохида ечим курсатарсиз деган умиддамиз.Ушбу саволларим билан мижговлик килиб вактингизни олган булсам аввалдан узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ишни билимли одам билан бирга қилинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat