Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақийдада тақлид қилиш

00:00 / 20.01.2012 | eski savollar | 411
Ассалому алайкум мухтарам устоз!Савол: "Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар" номли китобингизни ўқиш чоғида савол пайдо бўлди. Имом Мотуридийнинг "Китобут-тавҳид" асари ҳақида маълумот берилган саҳифада мазмунан шундай дейилган:Имом Мотуридий "Китобут-тавҳид" асарининг муқаддимасида ақийдада тақлид қилиш ботил эканлигини айтган эканлар. Уларнинг бу фикрларини тушунмадим. Илтимос у кишининг бу фикрларини тушунтириб берсангиз. Ақийдада тақлид килиш, деганда нимани назарда тутганлар?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ақийда бўйича мутахассис уламоларимиз иймоннинг тўғри ва соғлом бўлиши учун ишончли ва таъкидланган илмни асосий шарт қилиб қўйганлар ва бировларга тақлид қилиб келтирилган иймон ҳақиқий бўлмайди, деганлар.Бу ердаги тақлиддан мурод илмсиз асосга, илмсиз равишда тақлид қилишдир. Аммо ақийда бўйича мутахассис уламоларнинг илмига тақлид қилиш илми етишмайдиганларга тавсия қилинади. Ўзи ҳужжат ва далил топиб билса, яхши. Бўлмаса, етук олимнинг мазҳабига тақлид қилади. Демак, тақлид билан тақлиднинг орасида фарқ бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat