Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл ва фарзандларнинг отадаги хаклари

00:00 / 24.01.2013 | eski savollar | 1096
Мухтарам Устоз. Биз учун Сизга савол бериш имкониятини берган Аллоҳ :жж га хамду санолар, пайгамбаримиз Муҳаммад Мустафо :саw га салавотлар булсин. Саволим ушбу: Устоз, маълумки Исломиятда ота-онанинг фарзандларида, фарзандларнинг ота-онасида хамда эр ва хотиннинг бир-бирида муайян хаклари бор. Бу уринда хотин ва болаларининг отадаги хаклари тугрисида. Ота аёлини ва болаларини (болаларини уларнинг узлари улгайиб бунга кодир булганларига кадар) турар уй, рузгор анжомлари, кийим кечак ва бошка шу каби шароит ва нафакалар билан таъминлаши, фарзандларининг бирор хунар урганишига харакат ва эътибор килиши керак. Энг асосийси болаларининг дини тугрисида кайгуриб уларни зарурий даражада диний илм ва тарбия билан таъминлаши лозим. Энди хозир хаммамизга маълум, ватандошларимизнинг озчилик булмаган кисми куп пул топиш максадида хорижда ишлаб юришибди. Шулар сирасида мен хам. Вахоланки у ерда хам бу ерда хам ризкни Аллоҳ :жж беради. Буни билсак хам, яхши еб-ичиб, кийиб, кунимиз утиб турса хам сабрсизлик киламиз. Уй куришим керак, хадемай болаларим катта булиб колади, уларга хам туй, иморат килишим керак булади, харажатларим купаяди, кийналиб коламан деб вахимага тушамиз. Нихоят сарсонликни буйинга олиб бегона юртга келамиз. Гайримуслимлар купчиликни ташкил этадиган мамлакатларда динимиз шартларини бажариш хам кийинлашади. Болаларнинг тарбияси, карамоги, болалар учун буладиган кишилар ва турли муассасалар билан муомалалар ва бошка куп ташвишлар хаммаси аёлнинг зиммасига юкланади. Натижада оила аъзолари хам сарсон булади. Шу холатда биз аёлимиз ва фарзандларимизнинг хакларини адо этмаётган ёки уларга зулм килаётган булишимиз мумкинми? Аллоҳ :жж диний маърифат йулидаги ишларингизга ривож берсин, Сиз бизларни, бизлар Сизни дуо килиб сог солим, ибодатда булишликни насиб килсин. Омин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жуда ҳам мумкин. Айниқса улар норози бўлсалар.

Топ рейтинг www.uz Openstat