Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келинни эрнинг қариндошларига муносабати

09:22 / 31.03.2018 | Аброр | 2284

Ассалому алайкум! Саволни бир танишим учун сўрадим, аниқлик киритиб бер деб илтимос қилди. Оғайним ўзи асли вилоятлик, лекин иш жойи туфайлик пойтахтда яшайди. Бу жуда куп учрайдиган холат, оила пойтахтда яшаса албатта уларникига жуда мехмон келди-кеттиси кўп бўлади, асосан эрни қариндошлари келишади. Шундай холат бўлганида, келинни жахли чиқиб, эрни оила аъзоларига келган мехмонларига муомаласи қаттиқ экан. Шу тўғрисида оғайним аёлига бир икки тушунтириш берибди, аёли тушунмай мени бўлганим шу деб ораларида озгина жанжал бўлиб эр “бориб ота онездан тарбия олиб ўрганиб келинг” деб аёлини уйига жўнатворган(хайдамаган). Аёли хам шунга аразлаб кетиб қолган. Шундай холатда эр-хотин қандай йўл тутиш тўғри бўлади ва келиннинг вазифалари қандай бўлади эрнинг оила аъзолари олдида? Нотўғри савол бурилган булса узр, олдиндан жавоб учун катта-кон раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эрнинг ака-укалари аёлга мутлоқ бегона ҳисобланади. Улардан беркиниши шарт. Ҳар қанча меҳмон бўлса эр ўзи кутибю, ўзи кузатсин. Аёл эрни таом пиширишга ёрдам беришигина мумкин. Меҳмонлар эрсиз аёл билан ёлғиз қолишлари мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat