Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тажвидга риоя қилмайдиган имом

00:00 / 29.01.2013 | eski savollar | 1829
Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари, ҳурматли Устоз!саволлар бериб вақтингиз олаётганимиз учун узр со'райман.Шу саҳифада имомлик масаласида ко'плаб савол жавобларни о'қигандан кейин барча ҳулосаларимни жамлаб о'з масжидимиз имоми билан суҳбатлашгандим. Гап шундаки, у киши ёшлари улуг', шариатдан анча ҳабрлари бор, илмли одам, лекин тажвид масаласида анча машқ қилишлари керак. жамоатимизда эса тажвиди чиройли, илми ҳам анча яҳши ёшлар бор, уларни имомимиздан кам жойлари- имомимиз ҳажга бориб келганлар, бизда илмлидан ко'ра ҳожилар ко'проқ қадрлангани учунми, билмадим, шу ёшларга ё'л берилмайди. Шу масалани ислоҳ қилиш масаласида имомни о'зларига айтдим, тажвидли намозҳон тажвидсиз имом орқасида туриб намоз о'қиши жоиз эмас деган гапингизни далил қилиб айтдим ва жамоатимизда икки уч тажвидли инсонлар борлигини ҳам эслатиб о'тдим, улар гапларимни ма'қуллаб бо'лди унда фалончи имомликга о'тади дедилар. икки уч кун шундай ҳам бо'лди. лекин 4-5 кун касал бо'либ ётиб қолиб жамоатга боролмай қолдим, тузалиб борсам яна о'ша аввалги ҳолат. ҳафсалам пир бо'либ бормай қо'йдим бу жамоатга. Жамоатимизга Аллоҳ барака бериб намозҳонлар ко'оаябди, лекин имомимизни шу ишлар туфайли бу о'қилаётган намозлар нуқсонли бо'либ қолишидан қо'рқаман. Саволим: бу масалани ҳал қилишда қандай ё'л тутсам бо'лади: бу масжидга бормайми, ёки имомимизга қайтадан айтиш керакми, ёки бориб ортларидан намоз о'қийверайми?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу борада ёзилган гаплар менинг гапларим эмас, аввал ўтган мужтаҳид уламоларнинг гапи. Сиз бу масалани диний идорага айтинг. Масжидлар ва имомларга оид ишлар уларнинг хизмат доирасидадир.

Топ рейтинг www.uz Openstat