Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом орқасидаги муқтадий қироат қиладими?

00:00 / 26.01.2007 | eski savollar | 1035

Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Аллоҳ илмингизни, ислом учун қилаётган хизматингизни зиёда айласин. Савол шундай имом оркасидан фарз намозларида муқтадий қироат қиладими ё йуқми... ёхуд сукут сақлаб имомни тинглаб амалларга эргашадими, баъзи биродарларимиз, фарзда имом орқасидан қироат қилади, деб айтишмокда. Илтимос, шариат нуқтаи назаридан, шу мавзу буйича батафсил маълумот берсангиз, иншаллох, биродарларимизга дастурул амал бўлур эрди. Сизнинг бир мавзуда сўзлаганингизда ўқиганман, мен ўзимдан эмас, балки шариатдан гапираман, деб. Шу ҳали ҳануз эсимда. Чунки кўплар сиз нима дейсиз, сизнинг фикрингиз, деб савол берганига менимча шунақа жавоб бергансиз. Ассалому алайкум.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Сиз ушбу саволингиз бизнинг ҳаммамизнинг мусийбатимиздир. Бу каби ихтилофлар ҳамма учун катта зарар келитрганига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Энг ачинарлиси, бундан бир неча йиллар олдин ҳал бўлган нарсани ҳали ҳам билмасдан яна қайтадан қўзғашдир. Мен қадимги уламоларимиз масалани ҳал қилиб қўйганларини айтмоқчи эмасман. Бугунги кунда, ўз тилимиз ва жорий ёзувда «Ихтилофлар ҳақида» деб номланган китоб чиққанидан ва уни кўпчилик ўқиб, масалани тушуниб фитна инига кириб кетганидан кейин яна қайта чиққани ҳақида айтмоқчиман. Сизнинг ва сизнинг биродарларингизнинг яна эски ярани тирнашга нима мажбур қилганини билмайман. Аммо бу масалани сўралмай қолганига анча бўлган эди. Сизлардан илтимос «Ихтилофлар ҳақида» деган китобни топиб ўқинглар. Яна бошқа ихтилофларни ҳам қайтадан қўзғаб овора бўлиб юрманглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat