Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Беморни намози

14:50 / 13.07.2021 | Afruz Arabov | 969

Ассалому алайкум! Беморни намози саволига берилган жавобларда, бермоқчи бўлган саволимга жавоб тополмадим, саволим шуки: 1-хафта ичида ўнг оёғимдан оператсийани ўтказаман, оператсийадан кейин оёғим 1-ойга яқин гипсда тураркан, руку ва сажда қилолмайман, намозди оёғим узатилган холда ўрнимдан кўтарилиб ўқийманми? Шу холатда қиблага оёғимни узатиб ўқишим жоизми? Оёғим гипсда бўлгач чап оёғимни ювиб, унгига масх тортсам, гипсди устидан қилинса тахоратга ўтадими ва буни хар тахоратда янгилайманми, (махси кийилмаган холатида) бўлса


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизга қандай қулай бўлса, рукуъ саждани қандай қилсангиз зарар етмаса, шундай қилиб намозларни ўқинг. Тузалгунча оёқларизи қиблага узатишингиз мумкин. Сиз узрли ҳисобланасиз. Таҳоратда ювилиши керак бўлган жойлар гипсдан ташқарида бўлса ва ювсангиз зарар етмаса, ўша жойларини ювасиз ва гипс устига масҳ тортасиз. Қачон таҳорат янгилаганизда, шундай қиласиз. Ғуслда ҳам. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat