Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кабатуллоҳда ўқилган намоз

00:00 / 03.06.2011 | eski savollar | 2534
Ассалому алейкум.Олдинги йили бир танишимиз Ҳажга бориб келдилар. Ҳозирда у киши нафақа ёшига бориб қолганлар. Бундан олдин 45-50 йил давомида намозларини адо этмаганлар. Яқинда у киши билан суҳбатлашсам, ҳозирда қазо намозларини адо этмаётганликларини ва яна бир бор Кабатуллоҳга бормоқчи эканликларини айтдилар.Бунинг сабаби эса Кабатуллоҳда о'қилган намоз бизлар бу ерда о'қиётган намоздан 1000 марта устун дедилар. Агар 30 кун давомида Кабатуллоҳда намоз о'қисам шунча йиллик қарз намозларимни бемалол адо эта оламан деб айтдилар. Шу гапни қанчалик то'г'рилигини айтсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гап нотўғри. Масждул Ҳаромда ўқилган бир намоз бошқа ерда ўқилган 100 000 намозга тенглиги савобда. Намозни сонида эмас. Хусусан, қазо намозга мутлақо ўтмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat