Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайси бири тўғри?

00:00 / 01.02.2013 | eski savollar | 2012
Асаламу Алайкум устоз. Илмингиз бунданда юкори булсин. Халол.орг сайтида шайх Юсуф Каразовийнинг Исломда халол ва харом китобидан олиб Таом ва ичимликларда халол ва харом сарлавхаси билан макола куйилган. Ундан иктибос.Баъзи уламолар айтадики: Сўйишда Аллоҳ таолонинг исмини тилга олишлик воз кечиб бўлмайдиган бир шартдир. Аммо бу фақатгина ҳайвонлар сўйилиши асносида бўлиши шарт эмас. Зеро ейилаётганда "Бисмиллаҳ" дейишлик кифоядир. Бу тариқа, емакдан аввал "Бисмиллаҳ" деган киши, устида Аллоҳ таоло исми зикр қилинмаган нарсани емаган бўлади. "Саҳиҳ"и Бухорийда ҳазрати Ойишадан ривоят қилинадики, бир қавм пайғамбар (с.а.в.) ҳузурига келиб сўрадилар: "Баъзилар бизга гўшт олиб келадилар. Бунинг устига Аллоҳ таолонинг исми зикр қилинганми йўқми билмаймиз. Ундан ейликми ёки емайликми?Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Сиз Аллох таоло исмини зикр килган холда еяверинг". Иктибос тугади.Хазрат Хадис ва хает китобини "Суйиш, назр ва касам" жузида юкоридаги хадис насх килинган деб езгансиз. Савол: Кайси бири тугри?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Иқтибос ва таржимани текшириб кўриш керак. Бу ҳадис насх бўлгани аниқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat