Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлга муносабат

00:00 / 17.05.2008 | eski savollar | 1149
Ассалому лайкум шайх хазратлари, Бир оила бекаси сизга саволини етказишимни со'раган эди. Оила қурганларига 28 йилдан ошди, бу вақт ичида фарзандларини уйлантириб, қизини узатди. Турмуш о'ртог'и билан ҳаж ибодатини қилиб қайтишди. Турмуш о'ртог'и сани ҳамма нарсангдан қутулдим, фарзандлардан ҳам, сан манга кимсан, деб беҳурмат қилишни бошлабди. Моддий эҳтиёжларини ҳам олиб бермай, бошқаларга эҳсон қиларкану, унга миннат билан қиладиган бо'либ қолди, дейди муштипар аёл. Саволи шундан иборатки шариат бо'йича, юқоридаги ҳолатда аёлни эркакда ҳаққи қолмайдими? ҳеч ким бо'либ қолиб ҳурмат қилинишга лойиқ эмасми? ([ъолор=лимегреэн]ушбу саволни эшитиб, о'зимча ичимда о'йладим, аёл бутун ёшлигини шу эркак билан о'тказган, эркакни иссиқ-совуг'идан ҳабардор бо'либ хизматини қилган, болаларини дунёга келтириб оқ ювиб, оқ тараган, тарбия қилган бо'лсаю, наҳотки оҳири ҳурматсиз, ҳечким бо'либ қолса?!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб, оғирлашиб қолдилар. Бас, у зот:«Абу Бакрга амр қилинглар одамларга намозга ўтсин», дедилар. «У юмшоқ одам, агар сизнинг мақомингизга турса одамларга намоз ўқиб бера олмайди», деди Оиша. «Абу Бакрга амр қилинглар, одамларга намозга ўтсин», дедилар. У яна ўз гапини қайтарди. «Абу Бакрга айт. Одамларга намоз ўқиб берсин. Албатта, сиз(аёл)лар Юсуфнинг соҳибаларисиз», дедилар». Бас, унга хабар келди ва у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликларида одамларга намозга ўтди».Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилган.5. Рашк қилишда мўътадил бўлиши керак. Беҳудага рашк қилмайди.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, Аллоҳ рашк қиладир. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидан келадир», дедилар».Термизий ва Бухорий ривоят қилган.Рашк аслида шерикчилик мумкин бўлмаган нарсага шерикчилик қилиш оқибатида ҳақ эгасининг ғазаби қўзишини англатади. Кўпроқ эр-хотиннинг бир-бирини бошқалардан қизғанишига рашк, деб одатланган. Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рашк Аллоҳ таолога ҳам мос нарса эканини айтиш билан бирга, мўмин кишида рашк бўлиши зарурлигини таъкидламоқдалар. Аллоҳнинг рашки, Ўзи қилмасликни амр этган ҳаром ишлар мўмин киши томонидан қилиниши туфайли келиши ҳам баён қилинмоқда. Яъни, Аллоҳ учун тарк қилиниши лозим бўлган ишни содир қилиниши, Аллоҳнинг амрини эмас, бошқанинг амрини тутилиши Аллоҳнинг рашкини, яъни ғазабини келтириши турган гаплиги айтилмоқда. Ожиз инсон ўзига тобеъ шахс бошқанинг айтганини қилса, қанчалар аччиғи чиқади. Аммо ҳамма нарсага Қодир Аллоҳнинг айтганини қилмай, бошқанинг айтганини қилишни ўзига эп кўради.Аллоҳ таоло рашк қиладиган бўлганидан кейин, мўмин киши ҳам рашк қилмоғи лозим. Мўътадил, васваса даражасига ўтмаган, рашк яхши сифатдир.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мўътадил рашк-яхши нарса. Бу сифат Аллоҳнинг, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва ҳақиқий мўмин-мусулмонларнинг сифатидир.6. Нафақада мўътадил бўлиши зарур. Жуда қисиб ҳам қўймайди, исрофга йўл ҳам қўймайди.Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида: «Еб-ичинг ва исроф қилманг», деган (31 – оят).Аллоҳ таоло «Исро» сурасида: «Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма», деган (29 – оят).Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Назирнинг хурмосидан сотиб, ўз аҳилларига бир йиллик қутларини сақлаб қўяр эдилар». Бухорий ривоят қилган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилган диноринг, қул озод қилиш учун инфоқ қилган диноринг, мискинга садақа қилган диноринг ва аҳлингга нафақа қилиб берган диноринг ичида энг ажри улуғи аҳлингга нафақа қилганингдир», дедилар». Муслим, Термизий, Аҳмадлар ривоят қилишган.Чунки аҳлига нафақа қилиш вожиб бўлса, Аллоҳнинг йўлида, қул озод қилиш учун ва мискинга пул сарфлаш ихтиёрийдир.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир одамга гуноҳ ўлароқ, ўзи молик бўлган одамларнинг қутини тутиб туриши етарлидир», дедилар». Муслим, Насаий ва Абу Довуд ривоят қилишган. Абу Довуднинг лафзида: «Бир одамга гуноҳ ўлароқ ўзи қутини берадиган шахсни зоеъ қилмоғи етарли», дейилган.Мусулмон одам учун ўз қарамоғидаги шахсларнинг тумуши учун зарур «қути лаа ямути» - етарли озуқасини ўз вақтида етказиб бериши лозим. Агар шуни ўз вақтида қилмаса, бошқа гуноҳнинг кераги йўқ бўлиб қолади. Яъни, мазкур камчилик етарли гуноҳ ҳисобланади. Бу дунё ва охират азобини тортаверади. Шунинг учун, ҳар бир мусулмон гуноҳкор бўлмай деса, ўз қарамоғидаги кишиларни вақтида таъминлаб турмоғи лозим. Бу ишни ҳеч кечга қолдирмаслик керак.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам садақа қилишга амр қилдилар. Бас, бир одам:«Ё Аллоҳнинг Расули, менда динор бор?» деди.«Ўзингга инфоқ қил», дедилар.«Менда бошқаси ҳам бор», деди.«Хотинингга нафақа қил», дедилар. «Менда яна бошқаси бор», деди.«Болангга нафақа қил», дедилар.«Менда яна бошқаси бор», деди.«Ўзинг биласан», дедилар».Абу Довуд, Насаий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилган.Энг муҳими нафақани ҳалолдан бўлишини таъминлашдир. Эр аёлига ортиб қолган ва тез бузилиб қоладиган таомларни садақа қилиб туришга амр қилади. Бу эҳсоннинг энг паст даражасидир. Бу каби ишларни аёл эри бюрмаса ҳам қилавериши керак. Эр ўзи учун аҳли аёлидан ўзгача яхши таомни ихтиёр қилмаслиги керак. Оила аъзолари жам бўлиб таом тановул қилишлари яхшидир. 7. Эр ҳайз, нифос ва, истиҳозага ўхшаш нарсаларнинг шаръий ҳукмларини ва бошқа диний илмларни ўзи ўрганиб, аёлига ҳам ўргатиши керак.Аллоҳ таоло «Таҳрим» сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг», деган (6 – оят).Аҳли аёлини, фарзандларини диндор қилиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳнинг олдидаги бурчи эканига юқоридаги ояти карима ёрқин далилдир. Одамлар орасида «ўзингни бил, ўзгани қўй», деган номаъқул гап юради. Лекин шариат бўйича эр хотин учун, ота болалар учун масъулдир. Қиёматда Аллоҳнинг ҳузурида жавоб беради.Хотинга диний таълим бериш ва одоб ўргатиш ҳам эрнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Агар хотиндан баъзи одобсизликлар ўтса, эр яхшилик билан уни тарбия қилади ва одоб чораларини қўллайди.Эр хотинига аҳли сунна ва жамоа мазҳаби ақийдасини яхшилаб таълим беради. Унинг қалбидаги бидъат ва хурофотларни кетказади. Ибодатларни ўз вақтида ихлос билан адо этишга одатлантиради. Ҳайз, нифос ва истиҳоза каби аёлларга хос масалаларни пухта ўрганиб олишини таъминлайди.8. Эр хотини билан бўладиган жинсий алоқанинг барча ҳукм ва одобларини яхшилаб ўрганиб, уларга амал қилиши керак.Жинсий тарбия муҳим масалалардан бўлгани учун Аллоҳ таоло уни Қуръонда зикр қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида бу тарбияга аҳамият берганлар.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилишни ирода қилган пайтида, «Бисмиллаҳи. Эй бор Худоё, биздан шайтонни четда қилгин, шайтондан бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин», деса, албатта, агар ўшандан уларга фарзанд бериладиган бўлса, унга шайтон абадий зарар етказа олмайди».Бешовлари ривоят қилдилар.Жуфти ҳалолига жинсий яқинлик қилаётган киши ушбу дуони ўқиши лозим. Ўшанда шайтоннинг шарридан покланган бўлади. Мабодо, ўша яқинликдан ораларида фарзанд пайдо бўладиган бўлса, у болага ҳеч қачон шайтон зарар етказа олмайдиган бўлади.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Яланғоч бўлишдан сақланинглар. Чунки сиз билан қазои ҳожат ва эр киши ўз аҳлига борган пайтдан бошқа вақтда ҳеч ажралмайдиган шахслар бўлади. Бас, улардан ҳаё қилинглар ва уларни икром этинглар» - дедилар».Термизий одоб бобида ривоят қилган.Бу ривоятда фақат икки ҳолатдан бошқа пайтда одамдан ажралмайдиганлар, деб айтилаётган шахслар фаришталардир. У фаришталарнинг баъзилари кишини турли бало-офатлардан қўриқлаб турсалар, баъзилари қилган амалларини ёзиб турадилар. Шунинг учун ҳам мўмин-мусулмонлар ўша фаришталар риоясини қилиб туришлари керак. Шариат рухсат бермаган ҳолатларда ҳеч авратларини очмасликлари лозим. Токи бу фаришталарга озор бўлиб тушмасин.Шунингдек, уламоларимиз бу ишни қиблага қараб қилмасликни маслаҳат берганлар. Сунан эгалари ривоятида:«Ким аёл кишининг орқасига яқинлик қилса малъундир» дейилган.Хотинииннг олдини қўйиб орқасига яқинлик қилиш катта гуноҳдир. Ундай одам Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди. Чунки бу шаръан ҳаром қилинган ишдир.Эр-хотиннинг орасидаги шариат иши фақат иккисининг сири бўлиб қолиши керак. Эр ҳам, хотин ҳам жинсий алоқа пайтида бўладиган нарсаларни бошқаларга айтмаслиги лозим. Мазкур сирни бошқаларга айтиб юриш беодоблик, шарму хаёсизлик ва гуноҳ иш ҳисобланади. Жамиятда фаҳш гап-сўз ва ишларнинг кўпайишига сабаб бўлади.9. Орада чиққан келишмовчиликларни иложи борича яхшилик билан ҳал қилиш ҳаракатида бўлиш лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat