Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фақат шайҳ ҳазратларига! (Илтимос ҳич ким öқимасин. Шахсий)

00:00 / 06.02.2013 | eski savollar | 1093
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу ва маг'фиратуҳ ҳурматли Шайҳ ҳазратлари.Сизи г'ойибона устозим дип биламан. Раҳмат илм бервотганиз учун.Бугун илк бора сизга савол йöллавомман.Ота-онам ажрашишганига яқинда 16йил бöлади. Адам бошқага уйланганла. Онам бошқа турмуш қурмадила. Мана тахминан 7-8йил бöлдики, онам жуда қаттиқ рухий сиқилиш ҳолатига тушиб асабий бöп қоганла.Олдинлари бу даражада эмасдила. Хозир ҳатто таҳорат осегам сочларимизи юлиб ваннадан судраб оп чиқалла. Ҳижобда юрганимизга бизани ёмон кöралла. Исломи қораливуралла астаг'фируллоҳ.Адам яхши жойда ишлаганлари учун бизани ҳар биримизи пул билан та'минлаб турардила. Оилада 4та қизмиза. Ҳар биримизга уй оберганла адам. Мана 6ойдан бери пул бермилла. 2та опа-синглими тöлиқ адам турмушга берганла. Хозир адамга тел қисе "2 йилгача мани безовта қималарин" дип тели қöп қöялла.Хозир иш қидирвомман, лекин кöнглимдигиси чиқмагани учун ишга кирмаяпман.Мани қийнавотган 3-4та саволимга жавоб берсез илтимос.1. Онам 52ёшдала. Ман таниган маҳрамлари оламдан öтган. Онамга руқия öқитиш учун уйга домла оп кемоқчимиз. (балки онамга жин киргандур дип öйлаб). Онами ушаб тургани эркак киши керак экан. Адам уйга кемилла барибир. Маҳрамлари йöқ бöса ким ушаб туришга ҳақли онами?2. Онам агар ҳажга борадиган бöсалла ким билан боралла? Ахир маҳрамлари йöқ-ку?!3. Адам ажрашган бöсаллаям бизани та'минлашлари улага Вожибми?4. Бизаям адамдан моддий-ма'навий ёрдам сöрашга ҳаққимиз борми?Шайҳ ҳазратлари илтимос дуо қилин тавҳид эгаси бöган тақводор мöминга турмушга чиқиш насиб қисин мангаям.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

синглим, саволингиз агар Шайх хазратларининг ўзларига бўлса, унда ўзларининг бўлимларига ёзинг.яна бир гап, агар саволингизни ҳеч ким ўқимаслигини хоҳласангиз, шахсий мактубларга ёзинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat