Ассалому алайкум! Терим қуруқ товонимда майда катта ғадир будур ёриқлар чизиқлар кўп. Кўп сув теккизишим сабаблими муолажа қилсам ҳам шу аҳвол. Таҳорат олаётганимда қайта-қайта ювавераман ҳаммаёғига сув тегдимикин деб. Оёғимдаги бу ёриқлар таҳоратим мукаммал бўлишига монелик қилмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ёриқларни ичи кўриниб турадиган бўлса у ерларга ҳам сув етказинг, ундай бўлмаса устидан юрган сув кифоя қилади. Валлоҳу аълам!