Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онам иккинчи турмуш қилмоқчи

15:38 / 10.01.2014 | Qiyomat yaqin | 1478
Ҳазрат, онам яқинда ўртоғи орқали гаплашиб, ўша ўртоғини акасига, унга турмушга чиқиш ҳақида гап очди. Бир куни менга шу гапни айтди. Мен “қаттиқ гапириб қўймай” деб хозирча жим турибман. Чунки у анча вақт шаръий чегаралардан узоқда ҳаёт кечирган. Бу орада орамизда баъзи зиддиятлар ўтган. Бу масалага ҳам енгил қараётгани менимча маълум. Менга ёқмаган жойи, никоҳдан кейин унинг уйига ҳафтанинг маълум кунларида бориб келиб, яна биз билан ҳам яшаб юраверар эмиш. Онамнинг бу таклифи қаршисида, ўғил фарзанд сифатида мени шариат олдидаги бурчларим ҳақида менга маслаҳат бера оласизми? Ҳозир 1, 2, 3...нима қилай, онамга нима деб жавоб берай? У менга шу ҳақида маслаҳат солаяпти.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Маслаҳат солгани яхши. Ёмон йўлга юргандан ҳалол оила қуриш керак. Сиз ўрганиб кўриб, бу борада онангизга ёрдам беринг. Иложи бўлса, сизга ёқмаган нарсани қилмаслик керак. Яъни турмушга чиққан жойида яшаш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat