Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл киши кимлар билан ўпишиб кўриши жоиз

23:55 / 20.07.2021 | Behzod | 1713

Ассалому алайкум! Мени ёшим 25 да, оилали эркакман хотиним ҳам алҳамдулиллаҳ яхши аёл. Саволим шуки хотинимни ота онасидан хабар олишга юборсам ёки ўзим билан бирга олиб борган вақтларимда ҳам хотинимни бобоси, дадаси ва амакилари уни юзидан ўпиб кўришишади ва табиийки бу ҳол менга ёқмайди. Хотинимга бундай қилишлари менга ёқмаслиги ва бундай қилмасликларини айтдим лекин хотиним мен қандай айтаман деб бош чайқайди. Сизлардан илтимос шу вазиятга ҳолисона баҳо берсангиз, бу ҳақда динимизда қандай ёзилган, шу иш тўғрими ёки нотўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳрамлари билан бўлса жоиз бўлсада, эҳтиёт бўлган афзал. Бобо, ота ва амаки маҳрам ҳисобланади. Бу ерда ҳеч қандай ношаръий иш йўқ. Сиз ўзингиз невара, қиз ва жиянингизни юзидан ўпишингизда нима монеълик бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat