Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиладаги одоб хақида

00:00 / 28.11.2009 | eski savollar | 1049
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлар!Мен оилада катта набираман!Асли водийданма. Бизда динга катта этибор берилади. Масалан оддий масжидга бош кийимсиз киришга рухсат берилмайди. Бобом намозҳон инсон бо'ганлар (Аллох рахматига олсин)! Болалигим шу бобомни уйларида о'тган. Шу оилада менга уни қилма гунох бо'лади, буни қилма гунох бо'лади, Аллохини бил деб такидлаб келишади! Нима учун уни қилмай нима учун буни қилмай деган саволларим ко'пинча жовобсиз қолган! (балки о'злари ҳам билишмас! Уларга ҳам шундай о'ргатишгандир). Хозир вақитда уйланадиган ёшга келдим. Менга амакиларим уйлангандан кейин Ҳеч қачон ҳотининга "кет, ё'қол, талоқсан" деган со'зларни тилинга олма деб уқтиришяпти. Уларга талоқ нима деганимда Улар менга агар толоқ десан ҳотининг сенга ҳаром исобланади дейишга.Мендан бир рус гурухида о'қийдиган до'стим талоқни тушинтириб беришимни со'ради. Мен унга амакиларим менга айтгандай тушинтирдим. Лекин то'лиқ тушинмаганим учун кейин нима дейишни билмай қолди. О'зим ҳижолат бо'лдим.1. Шундай ҳолатга тушмаслик учун Қайси китобларни о'қишни тавсия этаси? 2. Талоқ нима дегани шу ҳақда то'лиқ ма'лумот берсангиз?3. Уйланадиган йигитга қандай тавсияларингиз бор!Жавобларингиз учун олдиндан рахматАллох сиздан рози бо'лсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАРТалоқ бобида кўпчилик билиши лозим бўлган баъзи тушунчалар «Мухтасари Виқоя»да келмагани аён бўлганидан кейин уларни ушбу қўшимчада келтиришни мақ-садга мувофиқ деб билдик. Аллоҳ таоло фойдали қилсин!Талоқ икки қисмга бўлинади: Ражъий талоқ ва Боин талоқ.1. Ражъий талоқ. Ҳақиқий духул–жинсий яқинликдан кейин, очиқ-ойдин лафз билан қилинган, турли сифатларни қўшмай киноя лафзи билан қилинган ва ҳокимнинг ҳукми ила нафақа бермаслик ва ийло сабабидан қилинган бир ёки икки талоқ ражъий талоқ бўлади. Бундай талоқдан кейин эр талоқ қилинган хотинни ўз никоҳига иддаси ичида, агар хотин рози бўлмаса ҳам қайтариб олиш ҳақига эга. Бунинг учун эр, хотинимни ўзимга қайтариб олдим ёки хотинимни никоҳимда ушлаб қолдим, деса кифоя қилади. Янгитдан маҳр бериш, ақди никоҳ қилишнинг ҳожати йўқ.Энг муҳим шарт, қайтиш хотиннинг иддаси чиқмай туриб бўлиши керак. Агар идда чиққунча қайтмаса, талоқ боинга айланиб қолади. Унда янгитдан ақди никоҳ қилиш зарур бўлади.2. Боин талоқ. Бу хилдаги талоқ иккига бўлинади:А) Кичик боин.Б) Катта боин.Кичик боин талоқ–ақди никоҳдан кейин жинсий яқинлик қилмай туриб, киноя лафзларига шиддат, қаттиқ, катта каби васфларни қўшиб қилинган, хотин томонидан берилган мол эвазига қилинган, қози томонидан ийло ва нафақа бермасликдан бошқа эрдаги айб, келишмовчилик каби сабабларга кўра қилинган бир ёки икки талоқдир. Шунингдек, идда чиққанидан кейин ражъий талоқ ҳам боин талоққа айланиб қолади.Боин талоқдан кейин эру хотин ажрашган ҳисобланади. Шунинг учун, боин талоқ қилган эр ўша хотин билан бирга турмаслиги, бегона каби бўлиши керак бўлади. Бу талоқ бир ёки икки дона бўлса, эрнинг уч талоқ ҳаққи бир ёки икки ададга қисқаради. Кичик боин талоқдан кейин эр ёки хотин вафот этса бир-биридан мерос ола билмайдилар. Чунки, ораларидаги никоҳ узилган бўлади.Катта боин талоқ уч талоқдир. Бу талоқдан кейин никоҳ мулки тугайди, хотин эрга муваққат ҳаром бўлади. Уларнинг орасида иддадан бошқа ҳеч нарса қолмайди. Хотин иддаси чиққанидан кейин бош-қа эрга саҳиҳ никоҳ ила тегиб, улар тўлақонли эр-хотин бўлиб яшаб, иккинчи эр вафот этиб ёки талоқ қилиб, аёлнинг иддаси чиққанидан сўнг яна биринчи эрга ҳалол бўлади. Хоҳласа янгидан никоҳланишлари мумкин. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ менинг умматимдан ўзига ўзи, ичида гапирганини, модомики талаффуз қилиб айтмаса ёки амалга оширмаса, кечиб юборди», дедилар».Бешовлари ривоят қилишган.Ушбу ҳадиси шарифга биноан, биров ичида хотинимни талоқ қилдим, деса талоқ тушмайди. Аммо овоз чиқариб айтса талоқ бўлади. Бир киши ўз хотинига: сен талоқсан, деса талоқ тушади. Ундан: нимага, нима ниятда бу гапни айтдинг, деб сўраб ўти-рилмайди.Шунингдек, гапира олмайдиган одам ишора билан талоқ қилса ҳам, талоғи тушади.Хат ёзиш йўли билан талоқ қилса ҳам, тушади. Бировни хабарчи қилиб юбориб, ўша орқали талоқ хабарини етказса ҳам, талоқ тушади.Шунинг учун бу нарсада жуда ҳам эҳтиёт бўлиши керак.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Уч нарсанинг жиддийси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддий; никоҳнинг, талоқнинг ва ражъатнинг», дедилар». Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилган.Ораларида никоҳ тўғри бўладиган шахслар ҳазиллашиб ақди никоҳ қилсалар никоҳ собит бўлади. Худди шунингдек, ҳазиллашиб қилин-ган талоқ ҳам тушади. Хотинини бир ёки икки ражъий талоқ қилиб юрган одам идда ичида, сени ўзим-га қайтариб олдим, деса, ражъат–қайтиш ҳам собит бўлади. Чунки, бу ҳолларда ўзи билиб туриб, қасд қилиб айтган бўлади. Ислом ҳаётга, хусусан, оилавий ҳаётга ўта жиддият билан қарайди. Эр-хотин орасидаги никоҳ алоқасини муқаддас алоқа сифатида кўради. Муқаддас нарсаларни ҳазил-ҳузулга айлантириш эса умуман мумкин эмас. Ҳазил қиладиган бўлса, келиб-келиб энг муқаддас алоқалардан бири билан ҳазиллашадими? Бир аёлнинг бегона бир эркакка ҳалол бўлиши осон нарса эканми? Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида талоқ ҳукмини баён қилувчи оятлардан бирида «Аллоҳнинг оятларини ҳазил қилиб олманг», деган. Бундан, никоҳ, талоқ масаласи Аллоҳнинг ояти эканлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ислом Аллоҳнинг оятларининг ҳазил, ўйин-кулги ҳолига тушиб қолишини ҳеч хоҳламайди. Мусулмон киши ҳаётга жиддий қара-син. Ўзининг оиласини ўзи ўйинчоқ қилиб қўймасин. Ўз хотини билан бўлган, икки бир-бирига ҳаром шахсни ҳалол қилган никоҳ алоқасини ўйинчоқ қилган одам ҳар қандай жазога лойиқ. Унинг талоғини тушиши ҳам жоиздир.Лекин ҳазил қилмай, хато қилиб, бошқа сўзни айтмоқчи бўлиб туриб, тилига бехосдан талоқ сўзи келиб қолса, талоқ тушмайди.ХУЛОСААгар юқорида зикр қилинган шаръий кўрсатмаларга амал қиладиган бўлсак, талоқ деган нарса жамиятимизда фақатгина истисно тариқасида мумкин бўлади, холос.Бунинг учун ёшларимизни оилавий ҳаёт ҳақидаги тарбиясини юқори савияга кўтаришимиз керак бўлади. Йигит-қизларни куёв ва келин бўлишга фақат моддий ва жисмоний томондан эмас, балки маънавий ва руҳий-ахлоқий тарафдан ҳам тўғри тарбиялаш пайидан бўлмоғимиз лозим.Оила қуришга тайёргарлик кўраётган йигит қизлар фақат кийим-кечак, уй ан-жомлари ва тўй сарфлари билан овора бўлиб қолмасдан келин-куёвлик одоблари, масъулият ва мажбуриятларини ҳам ил-мий асосда ўрганиб, уларни оилавий ҳаётларига татбиқ қилишга шай бўлсинлар.Умр йўлдошини танлашда шошилмас-дан, етти ўлчаб бир кесиш қоидасига амал қилиб, ўзига муносиб жуфти ҳалолни тан-лашга ҳаракат қилсинлар.Тўйдан кейин эр-хотинларнинг оила-даги вазифа ва ҳақларини яхшилаб англаб етиб, ҳар ким ўзи вазифасини сидқидилдан адо этишга ҳаракат қилсин.Икки тараф бир-бирини ҳурмат қилган ҳолда ўзаро тотувлик ила яшаш пайидан бўлсинлар. Бу ишда оиладаги катталар ёшларга ўрнак ва насиҳатчи бўлишлари лозим.Талоқ деган сўзни оддий ҳолатда ай-тишни ҳам ўзларига эп кўрмасинлар. Орада келишмовчилик пайдо бўлса, сабр ила яхшилик билан ҳал этишга ўтсинлар.Эркаклар талоқ сўзини оғизларига ол-масликка ҳаракат қилсинлар. Бу уларнинг эркаклик вазифаси эканини зинҳор унут-масинлар.Оилаларимизнинг мустаҳкам бўлиши учун ҳаракат қилайлик.

Топ рейтинг www.uz Openstat