Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос ҳақида

00:00 / 08.02.2013 | eski savollar | 2428
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, илмингиз янада зиёда бўлсин. Сизга бир савол билан мурожаат қилган эдик мерос ҳақида. Еттита фарзандга бўлиб берган эдингиз жавобингизда. Биз 4 фарзанд, иккинчи онадан яна 3 фарзанд. Яна бир савол билан мурожаат қилмокчимиз. Иккинчи онам тенг бўлмасанглар норозиман деяптилар. Яъни 100 га сотилса 50/50 бўлсин деб талаб қиляптилар. Яна менинг ҳам ҳаққим йўқми деб сўрадилар.1. Мени онам вафот этганлар, ўгай онам мерос олишга ҳақлими ва бу қанча миқдорда бўлади?2. Улар норози бўлсалар қандай йўл тутилади?3. Жавобингизда тириклигида берилган уй-жой ҳадя дегансиз, у ҳолда меросдан фарзанд талаб қилмаслиги учун ота қандай йўл тутиши лозим (чунки ўгай онам отанг тириклигида олиб берганку, яна нега мерос талаб қилади деган гапни кўндаланг қўйяптилар) ?Отам тириклик вақтларида уйни мени номимга хатлаб берганлар шу уй сенга деб, бу ҳисобга олинадими яъни опа ва сингилларим мен билан яшаётган укам мерос олишга ҳаққи борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Эридан аввал ўлган аёлга эрнинг меромидан ҳеч нарса тегмайди. Ўгай она, отадан кейин қолган аёл мерос олади.2. Аллоҳ бўлган меросга рози бўлмаган банда катта гуноҳ қилган бўлади. Унинг норозилигининг заррача аҳамияти йўқ.3. Меросдан фарзанд талаб қилмаслиги учун ота ҳеч кандай йўл тутиши мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat