Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировни мулкига зиён етказиш

22:12 / 21.07.2021 | Хушнудбек | 1040

Ассалому алайкум! Бир масалани ёритиб беришингларни илтимос sилардим. Қўшнини машинасини ижара асосида минишга келишдим. Қўшни бир кун аввал машинасига бензин келмай қолганини ва ўзи у ер бу ерини ковлаб тўғирлолмаганини кўрдим ва у сухбат жавомида шуни эслатди. Мен қўшнига ўзим тўғирлатиб оламан дедим ва бензин фильтр олиб келиб қойдим ва машина юрди. Машинани устага тўлиқ тамирлатиш мақсадида устахонага миниб чиқиб кетаётганимда тахминан 2 километр юрмасимдан машина юриб кетаётган холида капотни ичидан аланга чиқиб ёниб кетди. Шариат қоидаларига биноан зиён кимни бўйнига ўтади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ижара асосида минишга келишгандан кейин, эгаси сизга топширган вақтдан бошлаб автоулов сизнинг масъулиятингизга ўтади. Ўша вақт ичида бирор ҳодиса бўлса, эгасига сиз зиённи қоплаб берасиз. Албатта агар зиёнга бошқа киши сабаб бўлса, сиз ўша кишидан талаб қилиб оласиз. Ёнғин нимадан чиққанини аниқлаш керак. Агар сиз қўйган филтрдан чиққан бўлса ҳам сиз тўлайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat