Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол

00:00 / 14.03.2012 | eski savollar | 584
Ассаламу алайкум муҳтарам Ҳазрат! Аллоҳнинг иродаси билан насиб экан Россиянинг бир ўлкасида касб қилишга тўғри келиб қолди. Менинг асосий ишим нон ва нон маҳсулотларини пиширувчилардан олиб, савдо дўконларига бериш. 15 хилга яқин турфа маҳсулотлар олиб, дўконларга етказаман. Дастлабки борган пайтимда сезмаган эдим, кейин Аллоҳнинг меҳрибончилиги билан иккинчи кундаёқ билдим-ку, мен оладиган маҳсулотлар ичида чўчқа гўшти аралашган колбаса қўшиб пишириладиган "Пицца" номлик пишириқ ҳам бор экан. Буни билган куним ушбу маҳсулотга буюртма беришни ҳамда дўконларга етказишни тўхтатдим. Лекин шу дўкончилардан бири(мусулмон эмас) "ўзимга егани олиб келиб бер" деяверади. Хақиқатда, у сотиш учун сўрамаётгани аниқ. Савол: У ким бўлишидан қатъий назар мазкур харом луқмани етказишдан бош тортайми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ундан бошқасини хизматини қилишга имкон бўлса, қилинг. Бўлмаса, бошқа иш ахтариш маъқул.

Топ рейтинг www.uz Openstat