Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

намозда кийиминиг нопоклигини билиб қолса

00:00 / 22.05.2008 | eski savollar | 4763
.1.намозда [у]кийиминиг нопоклигини [/у] билиб қолса намозини бузиши керакми? агар ўқиб бўлгандан сўнг билсачи?2..намозда [у]баданига нажас текканини [/у] ёки нопоклигини билиб қолса намозини бузиши керакми? агар ўқиб бўлгандан сўнг билсачи?саволдаги камчиликлар учун узр, олдиндан раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Икки масала бир-бирига ўхшаш. Намозни сиз сўраган ҳолатда бузиш ёки бузмаслик қуйидаги тафсилатлардан билиб олинади. “Отнинг ва ейиладиган ҳайвонларнинг сийдиги ва ейилмайдиган қушнинг ахлати каби енгил нажосатда кийимнинг тўртдан биридан ози афв қилинади.Енгил нажосатнинг енгил деб аталишига уларнинг нажаслиги ҳақида ривоятлар ҳар хил келганидир. Баъзилари нажас деса, бошқалари нажасмас деган. Нажаслиги ғолиб бўлган. Шунинг учун, уни енгил нажосат дейилган.Мазкур нажосатдан кийимнинг тўртдан бирига ва ундан озига тегса, афв бўлгани учун намоз ўқиса бўлаверади. Бадандан бир аъзонинг тўртдан бирига тегса афв қилинади. Аммо ейиладиган қушнинг ахлати покдир. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устига кабутар тезак ташлаганда тош билан артиб юбориб намоз ўқиган. Худди шундай ҳолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг устиларига чумчуқ тезак ташлаганда ҳам бўлган. У киши панжалари билан артганлар.Қадимдан масжидул ҳаром ва бошқа масжидларда кабутарлар боқилиб келган.Илло товуқники худди икки чиқиш йўлидан чиқадиган нарсалар, қон ва ароқ каби оғир нажосатдир. Бу жумлада оғир нажосатлар ҳақида сўз бормоқда. Нажаслиги қатъий далил билан собит бўлган нарса оғир нажосат бўлади. Бунга оққан қон, гўштини еб бўлмайдиганларнинг тезаги ва сийдиги, агар таом емайдиган даражада кичик бўлса ҳам, ароқ, ҳавода тезак ташламайдиган уй ўрдаги ва ғози ҳамда товуққа ўхшаш паррандаларнинг тезаги, ўлмитикнинг гўшти ва териси, итнинг тезаги, йиртқичларнинг тезаги ва сўлаги, оғизни тўлдириб чиққан қайъ, одамдан чиқиб таҳоратни синдирадиган нарсалар киради.Ундан дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир.Ушбу мақдоргача бўлган оғир нажосат ила намоз ўқиса жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2, 975 грамм.Игнанинг учига ўхшаш бўлиб сачраган сийдик ҳеч нарса эмас.Бундан сақланиш мушкулдир. Аммо шу шаклдаги сийдик сувга тушса нажас бўлади.Қассобга теккан қон ҳам афв қилинади. Нажосатга теккан пашанинг асари ҳам, эшак ва сигирнинг тезаги ҳам. Кўчада сачрайдиган лой ҳам, агар нажосат аниқ бўлмаса, афв қилинади. 2. ИМОМНИНГ НАМОЗДАН БУРИЛИШИ ВА ОДАМЛАР ТОМОН ЮЗЛАНИШИАбдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Сиздан бирортангиз фақат ўнг томонидан бошқа томони билан бурилиши ноҳақ, деб, ўйлаб ўзининг намозидан Шайтонга бир нарса бериб қўймасин. Батаҳқиқ, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни чап томонлари билан ўгирилганларини кўп кўрганман», дедилар». Учовлари ривоят қилган.Имом Муслим ривоятида: «Суддий: «Анасдан, намоз ўқиганимда, қандоқ ўгириламан, ўнг томоним илами, чап томоним илами?» деб сўрасам. «Мен Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламни кўпинча ўнг томонлари ила ўгирилганларини кўрганман», деди», дейилган.Ушбу ривоятлардан намозни тугатиб салом бергандан кейин бурилишда ўнг томон ила бўлишини кўпроқлигини маълум бўлади. Аммо, доимо ўнг томонга бурилиш зарур, деган тасаввурда ҳам бўлмаслик кераклиги англанади.Қобийса ибн Ҳалиб розияллоҳу анҳудан,у киши ўз отасидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга имомлик қилар, бурилганларида эса икки томонлари ила, гоҳида ўнг томонлари, гоҳида чап томонлари ила бурилар эдилар».Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.Бу ҳадиси шариф ҳам олдинги ривоятлардаги маънони таъкидламоқда. Намозни ўқиб бўлиб ортга қайрилишда гоҳ ўнг томон, гоҳ чап томон ила қайрилиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари экан, имомлармиз ҳам, ҳар биримиз ҳам шундоқ қилмоғимиз марғубдир.Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозни ўқиб бўлсалар биз томон юзланар эдилар».Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.Намозни ўқиб бўлгандан кейин имомнинг қавмга юзланиб ўтириши шу ҳадисдан олинган. Олдинги ҳадислардаги ўнг ёки чап томонлар ила бурилиш ҳам ана ўша пайтда бўлган.ЖАМОАТ ИЛА ДУО ҚИЛИШҲайъатга жаноб Фаҳддан қуйидаги савол тақдим этилди:Баъзи одамлар Аллоҳга жамоат бўлиб дуо қиладилар. Мажлислардан бирида буни кўриб ҳайратландим ва ўша кишидан бу шариатда борми деб сўрадим. У менга бунинг шариатда борлигини ифода қиладиган ҳадисни айтди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Бир қавм жамланса ва баъзиси дуо қилса, қолганлари омийн деса, албатта, Аллоҳ уларни ижобат қилади» деган эканлар.Бу жамоъий дуо масжиддаги ҳар бир дарс ёки мавъизадан кейин бўлар экан. Доимо шундай қилишар экан. Мен бошқа жойларда бундай дуони бидъат деб эшитган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинмаган экан. Мен ҳалиги одамга бу иш, у одам дуо қилиб қолганлари унинг дуосига омийн деб туриши бидъат эканини айтган эдим, у ўз фикрига таассуб қилди ва менга қараб ҳам қўймади. Ушбу саволга жавоб беришингизни умид қиламан. Ташаккурлар бўлсин!Ҳайъат қуйидаги жавобни берди:Истисқо ва қунутда жамоъий дуо қилиш шариатда борлигига ҳамма иттифоқ қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бир киши қавмга имомлик қилиб, уларни қўйиб хос ўзига дуо қилмасин. Агар буни қилса уларга хиёнат қилган бўлади», деганлар.Термизий ва бошқалар ривоят қилган.Ибн Асир: Бу бир киши дуо қилиб турганида бошқалар омийн деб туришидир. Қунутдагига ўхшаб деган. Ибн Таймия ҳам шунга ўхшаш гапни айтган. (Шарҳул мунтаҳа. 11995)Жамоъий дуо зикр қилинган ҳолатлардан умумийроқ жойларда ҳам шаръийдир. Ҳофиз «Фатҳ»да Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қачон қори «омийн» деса, сиз ҳам «омийн» денг. Чунки фаришталар «омийн» дейдилар….» ҳадисининг шарҳида: «Қоридан мурод намоздаги имомдир. Қоридан мурод ундан ҳам умумийроқ бўлиши эҳтимоли бор» деган.Бу ишга (жамоат бўлиб дуо қилишга) Ал-Ҳоким (саҳиҳ иснод билан) ва Тобароний Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан қилган ривоят ҳам далилдир. У киши дуоси қабул бўладиган одамлардан эди. Бир аскарга амир бўлиб борди. Душманга йўлиққанларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бир қавм жамланса баъзиси дуо қилса ва қолганлари омийн деса, албатта, Аллоҳ уларни ижобат қилади» деганларини эшитган эдим», деди. Кейин Аллоҳга ҳамду сано айтиб туриб: «Аллоҳим! Қонларимизни сақлагин. Ажрларимизни шаҳидларнинг ажрларидек қилгин» дея дуо қилиб турган эди душманнинг амири (таслим бўлиб) Ҳабибнинг чодирига кириб келди.Ал-Баҳутий «Кашфул қиноъ» (1367)да қуйидагиларни айтади:«Имом Бомдод ва Асрдан кейин ўша пайтда фаришталар ҳозир бўлиши эътиборидан дуо қилади. Қавм «омийн» деб туради. Шунда ижобатга яқин бўлади. Шунингдек, мазкур иккисидан бошқа намозларда ҳам дуо қилади. Чунки фарз намоздан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир».Бас, жамоат бўлиб дуо қилиш мустаҳабдир. Бидъат эмас. Аммо уни суннат деб билинмайди.Мажмуъатул фатавои шаръийя. 7-жуз. 45-46-бет.Имом беш вақт намознинг фарз ва суннатлари ўқиб бўлинганидан кейин жамоат билан дуо қилади. Чунки ҳанафий мазҳабида суннат намозлар тўлдирувчи ҳисобланади. Яъни, суннат намозлар фарзни тўлдиради.

Топ рейтинг www.uz Openstat