Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила қуриш

00:00 / 11.02.2013 | eski savollar | 1915
Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Қуйида Сизга бир биродар синглимизни саволини ё'лламоқдаман.Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Мен Сурхондарёлик мухлисангиз бöламан. Шайх Ҳазратлари, Сизга мени доим ҳаётим мобайнида изтиробга солиб келаётган савол билан мурожаат этмоқчиман. Ота-онам ибодатдалар. Алҳамдулиллаҳ, öзим ҳам Китоб ва суннатга амал қилишга ҳаракат қилиб яшаяпман, болалигим чог'ларидаёқ динимизга муҳаббатли бöлиб Ислом арконларини öрганишга тиришиб улг'айдим ва бундан ҳақиқий ҳаловатни топдим Аллоҳга ҳамд бöлсин! Келажакда Исломий покиза ҳаёт кечириб öз жуфтим билан бу дунё ва оҳират саодатига эришишни орзу ва ният қиламан доим. Бу йöлда АЛЛОҲ ва Расулуллоҳ с.а.в.ни танимаган, Китоб ва суннатга амал қилмайдиган иймоннинг ҳақиқий ҳаловатидан йироқ бöлган кишидан кöра тақводор, илмига амал қилùвчи аммо бир бор оиласи бузулган банда билан турмуш қуришни афзал кöраяпман! Айниқса Бахтиёр оила китобингизни öқисам муттақий банда билан турмуш қуриш ҳақидаги қарорим янада қат'ийлашади. Аллоҳ Сиздан рози бöлсин! Ота-онам эса бунга асло кöнмайдилар,одамлар,маҳалла-куй,қариндошлар гап сöзларидан чöчийдилар, Аллоҳнинг розилиги одамлар розилигидан афзал эканини öйлаб кöрмайдилар. Диндан ҳабари йöқ одамларга рози бöла олмаяпман ҳам, Уларни норози қилишдан чöчиб, диндорларга (оиласи бузулган) ҳам аниқ жавоб қилолмаяпман. Ҳазрат маслаҳат беринг! Қандай йöл тутсам адашмаган бöламан?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Истихора қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat