Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўйган шартидан қайтса талоқ нима бўлади?

00:00 / 22.09.2012 | eski savollar | 2263
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Бир до'стимнинг илтимосига ко'ра савол беришга ижозат берсангиз.До'стимнинг аёли нифос ҳолатида экан. Шу ҳолида до'стимиз аёлига 'агар 30дақиқани ичида манабу ишни қилмасанг нарсаларингни(я'ни ко'чингни) йиг'иштириб кетавер' деб айтган экан. Бундан бошқа ҳечнарса демаган экан. Лекин бир оз о'тиб аёли бу ишни қилмаслигига ижозат берипти. Кейинроқ қо'йган шарти ёдига тушиб қолипти. Бу ҳолатда талоқ тушмас экан деб аёли билан яшаб юрипти. Мен талоқ тушган дегандим ''Баҳтиёр оила''китобида бундай ҳолатда талоқ тушмайди эр ''ҳотинимни никоҳимда қолдираман'' деб қо'йса бо'лди қайта никоҳ ҳам, маҳр ҳам шарт эмас деб ёзилган деди. Мен ҳам о'қиб ко'риб шундай тушундим. Шундай бо'лса ҳам сиздан со'раб ко'ришга қарор қилдик. Устоз биродаримизнинг ҳолатида талоқ тушганми ва у никоҳини янгилаши керакми? Жавоб учун ташаккур. Аллоҳ сизу биздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша гапга ўхшаш киноя билан айтилганда ражъий талоқ тушмайди. Боин талоқ тушади. Бу масалани жонли мажлисда ҳал қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat