Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳни қилиб тавба қилиб яна гуноҳ қилиб қўйса

18:04 / 23.07.2021 | Husniddin | 1474

Ассалому алайкум! Бир киши гунох қилса ва кейин тавба қилса (ширкдан ташқари албатта)  ва яна олдинги холатига қайтиб гунох қилса ва яна тавба қилса тавба қилгунча қилган яхши амаллари хабата бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳабата бўлмайди. Тавба қилиш керак ва тавбасида собит туришга ҳаркат қилиши керак. Аллоҳ таолога ихлос ила ёлбориб дини ва ҳидоятда собит қадам қилишини сўраб дуо қилинг. Бу дуоларнинг энг яхши Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган дуодир: 

قَالَ شَهْرُ بْنُ حَوْشَبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ لِأُمِّ سَلَمَةَ: يَا أُمَّ الْمُؤْمِنِينَ، مَا كَانَ أَكْثَرُ دُعَاءِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَانَ عِنْدَكِ؟ قَالَتْ: كَانَ أَكْثَرُ دُعَائِهِ: يَا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ، قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا أَكْثَرَ دُعَاءِكَ بِهَذَا؟ قَالَ: يَا أُمَّ سَلَمَةَ، إِنَّهُ لَيْسَ آدَمِيٌّ إِلَّا وَقَلْبُهُ بَيْنَ إِصْبَعَيْنِ مِنْ أَصَابِعِ اللهِ، فَمَنْ شَاءَ أَقَامَ، وَمَنْ شَاءَ أَزَاغَ 

«Шаҳр ибн Ҳавшаб розияллоҳу анҳу Умму Салама розияллоҳу анҳога:
«Эй мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандай бўлар эди?» деди.
Умму Салама розияллоҳу анҳо:
«У зотнинг аксари дуолари «Йаа муқоллибал қулууби, саббит қолбии алаа дииник ˗ Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил» эди. Бас, мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Бу дуони бунча ҳам кўп қиласиз-а?» дедим.
«Эй Умму Салама! Қалби Аллоҳнинг икки бармоғи орасида бўлмаган бирор одам йўқ. Кимни хоҳласа, қоим қилади, кимни хоҳласа, тойдиради», дедилар».
Шарҳ: 
Албатта, кўп ишлар одамнинг қалбига ва динда собитлигига боғлиқ бўлади. Қай бир одамнинг қалби пок ва динда собит бўлса, икки дунёнинг саодатига эришади. Агар бошқача бўлса, натижа ҳам бошқача бўлади.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёда энг қалби пок, Аллоҳ таолонинг динида қалблари энг собит ва маъсум зот бўлишларига қарамай, доимий равишда Аллоҳ таолодан қалбларини динда собит қилишини сўраб, дуо қилиб турганлар.
Биз ҳам севикли Пайғамбаримиздан ўрнак олиб, бу дуони кўп қилиб туришимиз лозим. ("Ҳадис ва ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat