Ассалому алайкум! Бизда янги чақалоқларни кўргани келганда ёки келинга совға беришади. Шу нарсаларни айрим холларда қайнона индамасдан ўзига олиб қўйиши, келинга ёки болага бермаслиги кузатилади. Буни жавоби қандай?
– Ва алайкум ассалом! Қайнонага берилмаган бўлса олишга ҳаққи йўқ. Ким учун берилган бўлса ўшанинг ўзига берилиши керак. Ёки берилган одам қайнонага ҳадя қилидим дейиши лозим. Валлоҳу аълам!